Юлдуз Турдиевадан кутилмаган қўшиқ премьераси “Она, мен келдим дегин”

Сана: 12.07.2016 4827

Юлдуз Турдиевадан кутилмаган қўшиқ премьераси  “Она, мен келдим дегин”

Элимиз ардоғидаги хонанда, бир қатор халқаро фестиваллар иштирокчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Юлдуз Турдиеванинг бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра янги таронаси жаранг сочди. “Она, мен келдим дегин” – ўта таъсирли ва юрак тубига қадар кириб борадиган бу композиция тингловчилар томонидан ҳам илиқ қарши олинди.

Юлдуз Турдиевадан кутилмаган қўшиқ премьераси  “Она, мен келдим дегин”

Хонанданинг сўзларига қараганда, бу қўшиқ жуда ҳам узоқ вақт ичида ёзиб тугалланган. Мазкур мусиқий асар яратилгунга қадар хонанданинг устози Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков маслаҳатлари ва ёрдамини аямаган. Бунинг учун Юлдуз Турдиева устозига миннатдорчилигини изҳор этди. Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Мунаввара Тошпўлатова қаламига мансуб. Мусиқаси Дилшод Аҳмадшоҳ томонидан басталанган. Қўшиққа Азиз Холмуродов томонидан мусиқий безак берилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда ушбу композицияга видеоклип ҳам тасвирга олдиришга улгурди.  “9999” студиясининг клипмейкерлари томонидан тасвирга туширилган видеоклип тез кунда омма эътиборига намойиш қилинади. Шунингдек, Бухорода “Кабутар эдиму” номли янги қўшиққа ҳам клип суратга олинган.  Айни дамда ҳар икки клипнинг ҳам монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Хонанда сайтимизга берган маълумотларига қўшимча қилиб, “Севги” номли янги қўшиқ яратгани ва унга ҳам тез кунда клип суратга олиниши режалаштирилганини ҳам маълум қилди. Демак, янгиликлар бисёр ва кетма-кет тақдим этилади. Ҳозир эса янги қўшиқни тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol