“Янги овозлар” телетанловига қабул давом этмоқда

Сана: 07.07.2016 3502

“Янги овозлар” телетанловига қабул давом этмоқда

“Янги овозлар” телетанлови Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Танлов 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида телевизион танлов шаклида ўтказилади.

Жорий йилнинг 5 июлига қадар, республикамизнинг турли худудларидан
180 нафардан зиёд истеъдодли ёшларимиз иштирок этиш истагини билдирган. Шулардан, Ёшлар маданият ва санъат марказига ариза топширганлар сони76 нафарни, интернетдан онлайн тарзда эса 13нафардан зиёд иқтидорли ёшларни ташкил этади. Шунингдек, марказ томонидан ўтказилган бир қатор кўрик танловларда фаол иштирок этган 100 ортиқ иқтидорли ёшларимиз жалб қилинмоқда.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз танлов иштирокчилари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Биринчи босқич учун:

- электрон ариза (анкета)лар;

- ижодий иши “mp3” қўшиқ ёки “mp4”, “MPG”, “AVI” видео форматларда.

Иккинчи босқич учун:

- паспорт нусхаси;

- ижро дастури;

- бадиий фото 4 дона (электрон шаклда ва қоғозда чиқарилган);

- иштирокчининг тўлиқ кўриниши туширилган фото.

Танловнинг иккинчи босқичи ғолиби (Гран-при) ва 1-, 2-, 3-ўрин совриндорлари ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан танлов статуэткаси, диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалар билан, фаол иштирокчилар эса фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

Гран-при – 10 000 000 сўм

1-ўрин – 7 000 000 сўм

2-ўрин – 5 000 000 сўм

3-ўрин – 3 000 000 сўм

Танлов ғолибларининг ижодий фаолияти ташкилотчиларнинг овоз ёзиш студияларида бепул ёзиб берилади, ижодий фаолияти Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теле ва радиоканаллари, ташкилотчи ҳамда ҳамкорларнинг интернет сайтлари ва босма нашрлари орқали кенг жамоатчиликка тарғиб қилинади.

Телетанловнинг биринчи саралаш босқичи (кастинг) жорий йилнинг 20-22 июль кунилариЁшлар маданият ва санъат марказида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol