Санжар Ҳаликовнинг эркатойи ким?

Сана: 05.07.2016 880

Санжар Ҳаликовнинг эркатойи ким?

Ўзининг “Ширин” қўшиғи билан халқимиз назарига тушган ёш ва истеъдодли хонанда Санжар Ҳаликов сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд. У тинимсиз олиб борилаётган изланишларининг натижаларидан бири ҳақида маълум қилди. Хонанда тез кунда халқимизга  “Эркатойим” деб номланган янги қўшиғини тақдим этади. Маълумотларга қараганда, хонанда бу қўшиқни бир қизга атаб куйлаган. Қизиқ унинг эркатойига айланган қиз кими экан? Ким бўлса ҳам, Санжарнинг юрагидан қаттиқ урган шекилли, ҳаттоки, қўшиқ яратишгача борибди. Муҳаббат деб шуни айтсалар керак-да... Бу саволларга тез кунда хонанданинг ўзидан жавоб оламиз.

Санжар Ҳаликовнинг эркатойи ким?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳаликовнинг муносиб издоши бўлишга интилаётган ёш ижодкор бу қўшиққа клип тасвирга олиш ниятида. Ҳозирда мазкур жараёнга тайёргарлик ишлари ҳам олиб борилмоқда. Демак, кузатишда давом этинг.

Санжар Ҳаликовнинг эркатойи ким?

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol