Мафтункор Шаҳзода тез кунда тақдим қилинадиган “Хаста” таронасига видеоклип тасвирга олдирди

Сана: 04.07.2016 3485 қайноқ

Мафтункор Шаҳзода тез кунда тақдим қилинадиган “Хаста” таронасига видеоклип тасвирга олдирди

Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи мафтункор Шаҳзода тез кунда тақдим этиладиган ва бошқалари каби хит бўлиши кутилаётган янги “Хаста” номли қўшиғига видеоклип тасвирга олдирди. Мазкур видео асарни суратга олиш майдончасидан хонанда инстаграм ижтимоий тармоғи орқали фотосуратлар жойлаб, ушбу кутилмаган янгиликни кузатувчилари билан бўлишиб борди.

Мафтункор Шаҳзода тез кунда тақдим қилинадиган “Хаста” таронасига видеоклип тасвирга олдирди

“Хаста” – бу қўшиқ хонанданинг яккахон концерт дастурида илк бор жаранг сочганидаёқ ўз тингловчиларини топиб улгурган эди. Хонанда кўпчиликни талаб ва истакларига биноан нафақат қўшиқни, балки клипини ҳам намойиш этиб, ўз мухлисларини икки карра хушнуд қилиш тараддудида. Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган таронага клип олишни ҳам, бетакрор Шаҳзода қўшиқ муаллифларига ишониб топширди.

Мафтункор Шаҳзода тез кунда тақдим қилинадиган “Хаста” таронасига видеоклип тасвирга олдирди

Бир неча йиллардан буён биргаликда иш олиб бораётган мазкур ижодкорларнинг навбатдаги туҳфаси ҳеч кимни эътиборидан четда қолмаслиги шубҳасиз. Клипда халқимиз севган актрисалар Раъно Шодиева, Севара Солиева ҳамда ёш актёр-актрисалар иштирок этмоқда. Демак, тез кунда мазкур ижод намуналарини кутиб қолинг.

Мафтункор Шаҳзода тез кунда тақдим қилинадиган “Хаста” таронасига видеоклип тасвирга олдирди

Мафтункор Шаҳзода тез кунда тақдим қилинадиган “Хаста” таронасига видеоклип тасвирга олдирди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol