Шоҳруҳхоннинг 10 йил олдин куйлаган қўшиғи Шуҳрат Юлдашев ижросида

Сана: 01.07.2016 3121

Шоҳруҳхоннинг 10 йил олдин куйлаган қўшиғи Шуҳрат Юлдашев ижросида

Ёш ижодкор Шуҳрат Юлдашев бир нечта қўшиқлари билан халқимиз назарига тушиб улгурди. Кетма-кет янги тароналар тақдим этиш билан бирга, яна бир кутилмаган лойиҳага қўл урди ва бугун айнан мана шу лойиҳанинг натижасини сизларга намойиш этмоқда. Шуҳрат Юлдашев акаси Шоҳруҳхоннинг репертуаридан бўлган, бундан ўн йил аввал ижро этилган “Армон” қўшиғини қайта ва янгича талқинда  куйлади. Ўйлаймизки, мазкур композиция мухлисларга манзур келади ҳамда уларнинг қалбидан жой эгаллайди.

Шоҳруҳхоннинг 10 йил олдин куйлаган қўшиғи Шуҳрат Юлдашев ижросида

Қолаверса, хонанданинг маъмури қолдирган маълумотларга қараганда Шуҳрат Юлдашев эстрадамизнинг юлдузи Муниса Ризаева билан бирга дуэт куйлаш арафасида. Ҳозирда мазкур қўшиқни яратиш устида қизғин иш олиб борилмоқда. Бу ҳақида албатта батафсил кейинги янгиликларимизда хабар берамиз. Ҳозир “Армон” қўшиғини тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol