ЭлДиДо гуруҳидан сиз кутган қўшиқ премьераси – “Оқшомлар”

Сана: 29.06.2016 2719

ЭлДиДо гуруҳидан сиз кутган қўшиқ премьераси – “Оқшомлар”

Истеъдодли ижодкорлардан ташкил топган ЭлДиДо гуруҳи вакиллари янги тарона устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. “Оқшомлар” деб номланган мазкур композиция бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали омма ҳукмига ҳавола этилди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган бу қўшиқ  аслида “Юлдузингни менга бер осмон” фильми учун саундтрек бўлган ва уни Акбарали Очилов куйлаган.

ЭлДиДо гуруҳи солистлари эса талабалик даврларидаёқ бу таронани биргаликда янгича талқинда ижро қилишган. Мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан бугунги кунга келиб, халқимиз ҳукмига ҳавола қилишни лозим топишди. Мусиқий асар Умид Обидов томонидан янгича талқинда сайқалланган. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol