“BIG APPLE MUSIC AWARDS ­2016” – ОВОЗ БЕРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Сана: 18.06.2016 6935 қайноқ

“BIG APPLE MUSIC AWARDS ­2016” – ОВОЗ БЕРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Аввал маълум қилганимиздек, бир неча йиллардан буён дунё миқёсида ўтказиб келинаётган “BIG APPLE MUSIC AWARDS”нинг жорий йилдаги номинантлари қаторига эстрадамизнинг бетакрор юлдузи Шаҳзоданинг номи ҳам киритилган.

“BIG APPLE MUSIC AWARDS ­2016” – ОВОЗ БЕРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Мазкур тақдимот маросимида дунёнинг кўплаб шаҳарларидан кўзга кўринган ва машҳур ижодкорлар иштирок этмоқда. Россия давлатидан Вера Брежнова, Араб давлатидан Ahlam, Haifa ва бошқалар... Бизнинг юртимиздан эса мафтункор Шаҳзода. Бир неча ойдан бери мазкур тақдирлаш маросимига катта тайёргарликлар олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мана энди эса овоз бериш ва севимли хонандамизни қўллаб-қувватлаш вақти келди. Сизнинг овозингиз албатта катта аҳамиятга эга.

“BIG APPLE MUSIC AWARDS ­2016” – ОВОЗ БЕРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Бу нуфузли тақдимот орқали Шаҳзода ватанимиз номи ва санъатимизни дунёга танилишида яна бир карра ўз ҳиссасини қўшади. Шундай экан, сиз ҳам овоз беринг. Мафтункор Шаҳзодани қўллаб-қувватланг.

Овоз бериш учун http://www.bigapplemusicawards.org/  манзилигa ташриф буюринг. Cўнг сайтнинг ўнг томонидаги "VOTE HERE" саҳифасига кириб, шу манзил орқали овоз беринг.

“BIG APPLE MUSIC AWARDS ­2016” – ОВОЗ БЕРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

“BIG APPLE MUSIC AWARDS ­2016” – ОВОЗ БЕРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Эслатиб ўтамиз, Big Apple Music Awards 2016” - 12-халқаро мусиқали тақдирлаш маросими  аввал маълум қилганимиздек, Дубай шаҳрида 23-сентябрь куни муҳташам “Madinat Jumeirah” комплексида бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли тақдимотда Европа, яқин шарқ давлатлари ва Марказий Осиёда  фаолият олиб борадиган энг сара санъат вакиллари иштирок этади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol