Тарғиботнинг галдаги бекати АНДИЖОН!

Сана: 18.06.2016 4717

Тарғиботнинг галдаги бекати АНДИЖОН!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Самарқанд вилоятидаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан ўтказилган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари аввал хабар берганимиздек мазкур йилнинг 20 май санасида якунига етган эди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирлари эндиликда 11-16 июль кунлари Бобур юрти Андижон вилоятида бўлиб ўтади.

Республикамиздаги таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи ҳозирга қадар бўлиб ўтган тадбирлардан фарқли равишда Андижон вилоятининг барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюриб маданий-маърифий тадбирлар ташкил этадилар.

Жойларда ўтказилаётган бундай тадбирлар ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга хизмат қилади.

 

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol