Нилуфар Усмонова “Turkvision” қўшиқлар танловида

Сана: 12.12.2013 3041

Нилуфар Усмонова “Turkvision” қўшиқлар танловида

Яқиндагина барча муҳлисларини кетма-кет янги қўшиқлари билан хушнуд этган Нилуфар Усмонованинг яна бир ютуғидан бошимиз кўкка етди.

Серқирра хонандамиз “Turkvision” қўшиқлар танловида иштирок этиб, жонли ижрони ўз ичига олган ушбу фестивалнинг яримфиналига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиблар овоз бериш йўли ёрдамида аниқланди. Қувноқ юлдузимиз ҳаётидаги яна бир муҳим тадбир учун маҳсус қўшиқ ижро этди. Матни Шуҳрат Нуралиев тамонидан ёзилган, мусиқа ва аранжировкаси Жасур Абдураҳмоновга тегишли бўлган “Унутгин” деб номланган автобиографик қўшиқнинг бор сеҳрию жозибасини намоён этишни айнан Нилуфар Усмонова уддалай олиши шубҳасиз. Фестивалнинг ярим финали 19 - декабрь куни Туркиянинг Эскишаҳар шаҳрида бўлиб ўтади. Хонандамиз янада кўпроқ овоз тўплаб, шу йилнинг 21 - декабрь санасида ўтказиладиган фестивалнинг финал босқичида ҳам иштирок этади деган умиддамиз. Нилуфар Усмонова ғолиб бўлишини истаганлар http://turkvision.wordpress.com/2013/12/08/turkvizyon-2013-sizin-favori-ulkeniz-your-favourite-country/ манзилига овоз йўллашлари мумкин.

Мазкур "Turkvision" танлови расмий сайтига Нилуфар Усмонованинг "Унутгин" таронаси жойлаштирилди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol