Жаҳонгир Позилжонов янги қўшиқ устида иш бошлади

Сана: 13.06.2016 4725 қайноқ

 Жаҳонгир Позилжонов янги қўшиқ устида иш бошлади

Санъатимизнинг ёрқин намоёндаларидан бири Жаҳонгир Позилжонов ёзнинг жазирама кунларига қарамай янги лойиҳалар устида иш бошлади. Бу сафар хонанда қандай мавзудаги қўшиғини тақдим этар экан, деб ўйлаётгандирсиз. Хонанданинг репертуаридан жой оладиган кейинги қўшиқ “Дўст деб номланган. Айни дамда мазкур композицияни яратиш ишлари жадал кечмоқда.

Жаҳонгир Позилжонов янги қўшиқ устида иш бошлади

Жаҳонгир Позилжоновнинг инстаграм ижтимоий тармоғи орқали қолдирган маълумотига қараганда, мазкур таронанинг сўзи Аҳад Қаюм қаламига мансуб. Хонанда қўшиқни яратишда композитор Рустам Тўлашев билан ҳамкорлик қилмоқда. Тез кунда юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари ва албатта сайтимиз орқали намойиш этилиши кўзда тутилган ушбу композиция халқимизга манзур келади деган умиддамиз. Хонанданинг ижодига омад тилаб, кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol