Шаҳзодадан янги дуэтнинг меҳрли премьераси

Сана: 07.04.2014 4130 қайноқ

Шаҳзода ўзининг май ойининг илк 7 кунида ўтказиладиган концерт дастурига яна бир янги мусиқий туҳфани тақдим этди. Навбатдаги янги баҳорий ижод намунаси дуэт бўлиб, россиялик машҳур продюсер ва бастакор Аслан Гусейнов билан бирга куйланган. 

 

Россиянинг атоқли санъаткорларидан Алла Пугачёва, Ани Лорак каби ҳонандаларнинг бир қатор машҳур қўшиқлари муаллифи Аслан “Отпусти” номли тарона яратди ва ушбу қўшиқни дуэт тарзида бирга куйлаш учун Шаҳзодага таклиф билдирди. Қўшиқ ғояси, матни ва мусиқаси маъқул келгач, Шаҳзода бу таклифни қабул қилган ва шу тариқа янги дуэт яратилди.

 

Бугун, яъни 7-апрель соат 17:30 да илк марта мазкур дуэт “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера қилинди. Бошловчи Дилмурод Ғуломов олиб борган “Премьера” лойиҳасида “Отпусти” номли дуэт илк марта жаранг сочгач, тингловчилар фикри қабул қилинди.

 

Шаҳзода ва унинг ижодига бефарқ бўлмаган мухлислар мазкур дуэт премьерасини “Меҳрли дуэт” дея аташди. Бунга эса таронанинг мусиқий навоси ва ижро сабаб бўлган. Ҳақиқий маънода қўшиқ тингловчиларга баҳорий кайфият баҳш эта олди.  

Эндиликда эса мазкур баҳорий дуэтни сайтимиз орқали ҳам тинглашингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol