Шахзода Муҳаммедова: музейдаги экспонат эмасман!

Сана: 08.06.2016 4802

Куни кеча Шахзода Муҳаммедова инстаграм ижтимоий тармоғи орқали баъзи мижозларига нисбатан дилидаги гапларини ёзиб қолдирди. Унинг сўзларидан англаш мумкинки, актриса жуда хафа бўлган. Бироқ нимадан бунчалик ранжиди?

Шахзода Муҳаммедова: музейдаги экспонат эмасман! Шахзода Муҳаммедова: музейдаги экспонат эмасман!

Маълум бўлишича, уни юлдузлик касалига чалинганликда айблашган. Шу боис инстаграм орқали бу гап-сўзларга ўз муносабатини билдирган. Актрисанинг ёзиб қолдирган сўзларига қараганда, унинг мижози ательесига ташриф буюрган. Бироқ Шахзода эскиз чизиш билан банд бўлгани боис, мижозларга маъмури хизмат кўрсатган. Шунга қарамай, мижозлар актрисани юлдузлик касалига чалинганликда айблаб, ижтимоий тармоқларда турли хил гап-сўзларни тарқатишган. Актриса бўлган воқеаларни баён этар экан, “ Шуни унутманг, мен ҳам инсонман, музейдаги экспонат ёки зоопаркдаги ҳайвон эмас. Лекин ишхонамга келган вақтимда буткул актриса эканимни унутаман. Иш вақтида модельер-дизайнер бўлиб яшайман.Агар мендан ўтган бўлса узр. Мен оддий эл қатори қизман...” дея ўз сўзларига якун ясаган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol