Муниса Ризаевадан янги видеоклип “Лол қоламан”

Сана: 07.06.2016 3529 қайноқ

Муниса Ризаевадан янги видеоклип “Лол қоламан”

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Муниса Ризаева аввал маълум қилганимиздек, “Лол қоламан” деб номланган таронасига видеоклип тасвирга олдирган эди. Клипмейкер Нозим Жумаев режиссёрлигида тасвирга олинган видео асар бугун сайтимиз орқали омма эътиборига ҳавола қилинмоқда.  Трек ва сюжет жанридаги клипда кўплаб истеъдодли актёрлар билан бирга ёш ижодкорлар ҳам иштирок этган. Видео асарда Муниса Ризаевани кутилмаган образда кўрасиз ва унга бу имиджни яратишда Ҳилола Шер яқиндан ёрдам берган.

Муниса Ризаевадан янги видеоклип “Лол қоламан”

Эслатиб ўтамиз, Шаҳбоз ва Наврўз билан яратилган “Лол қоламан” қўшиғига Жасур Бадалбоев томонидан мусиқий сайқал берилган. Айни пайтда композиция ўз тингловчиларини топиб, халқимиз орасида оммалашишга улгурган. Тарона видеоклипидан сўнг янада халқимизга манзур келиши кутилмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol