АНВАР СОБИРОВ ТУРКИЯ САФАРИГА ОТЛАНДИ

Сана: 06.04.2014 4143

Яқиндагина хонанда Анвар Собиров "Истиқлол” санъат саройида ўзининг "Айёминг муборак, элим” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этганидан сўнг 3 апрель куни Туркия сафарига жўнаб кетди.

Айни дамда Анвар Собиров Туркиянинг гўзал ва обод шаҳарларини айланиш билан банд. Хонанда билан интернет орқали боғланиб, сайёҳат чоғидаги таассуротлари билан ўртоқлашдик. Унинг айтишича, инсон қайси бир обод ва гўзал юртда бўлмасин ўз ватани ва она тупроғини қўмсар экан. “Тўғри, бу ерларда чиройли жойлар, ҳордиқ олсанг дилинг қувнайдиган гўшалар кўп. Аммо, ўз она юртингнинг кўклик дунёси-ю, боғу-роғига тенг келолмайди!” дейди Анвар Собиров.  

Сафарга отланишдан асосий мақсад март ойи сўнгида тақдим этилган концерт дастуридан сўнг маданий ҳордиқ чиқариш. Шунингдек, кейинги салмоқли ижод учун куч йиғишдир. Хонанда уч ой давомида яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўрган эди.  

“Бу ерда ҳар куни, эрта тонгда денгизда сайр қиляпман. Денгизнинг майин ва шаффоф ҳавоси кўтаринки завқ бағишлайди. Айниқса, соҳил бўйлаб беқарор оқувчи сувнинг овози ўзгача ҳузр бағишлайди-да!” дея суҳбат чоғида қўшиб қўяди хонанда. 

Эндиликда, Анвор Собиров янги аудио албомини мухлислари эътиборига ҳавола этиш ниятида. Бу эса Туркия сафаридан сўнг амалга оширилади. Хонанда 9 апрель куни сайёҳатига якун ясаш тарадудида. Албатта, қайтиши биланоқ яна ижод уммонига шўнғиб кетмоқчи.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol