Рустам Ғоиповнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

Сана: 01.06.2016 7030

Рустам Ғоиповнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

31-май куни “Истиқлол” санъат саройида элимиз ардоғидаги хонанда Рустам Ғоиповнинг жонли ижродаги яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Жонли ижрони соғинган мухлислар хонанда ижодидаги энг сара ва оммабоп тароналарни мириқиб тинглашди. Рақсга тушишди. Концертни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ўткир Сиддиқов олиб борди. Дастур уч қисмни ўз ичига олди. 

Рустам Ғоиповнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

Биринчи қисм “Тошкент ироғи” таронаси билан старт олган бўлса, “Қаро кўзим”, “Қўзғалур”, “Меҳмонхона”, “Ўхшайдику” қўшиқлари билан давомланди. Шундан сўнг “Байрам”, “Ҳозир қил”, “Надандур бу”, “Ўтинч”, “Соқий”, “Жамалак”, “Ойданда гўзал” каби тароналаридан ташкил топган иккинчи қисмга навбат берилди. Учинчи қисм эса “Жазо” қўшиғи билан бошланди. “Малоҳат”, “Даврага туш” қўшиқларини куйлаганда барча томошабинлар рақсга тушишди. “Индия”, “Италяно”, “Баҳор”, “Қул Сулаймон” қўшиқлари кетма – кет ижро этилди. Концерт ватанимизни мадҳ этувчи тарона билан якунланди. “Тошкент зеболари” рақс ансамблининг ҳар бир чиқиши концертни файзли ўтишига кўмак берди.

Рустам Ғоиповнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

Мазкур концертда фақат жонли ижродан қўшиқ тинглаш истагида бўлган санъатсевар мухлислар ташриф буюрганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Биз ҳар бир концерт шоуларга, ёрқин чироқларга бой, катта экранлар-у ҳашамдор декорацияларга кўникиб қолганмиз. Бироқ куни кеча бўлиб ўтган концерт мана шу декорация-ю ўйноқи чироқларсиз ўтди. Лекин ҳеч ким бунга аҳамият ҳам бермади. Фақатгина хонанданинг маҳоратига яна бир бор тан бериб, мамнунлик билан ўз манзилларига йўл олишди. Биз Рустам Ғоипов ва концерт ташкилотчиларига навбатдаги ютуғи билан қутлаймиз.

Рустам Ғоиповнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

Рустам Ғоиповнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol