Ҳонандаларимиз Россияда ҳам биринчи

Сана: 06.04.2014 2262

Бугунги кунда сир эмас санъаткорларимиз нафақат юртимизда, балки чет давлатларда ҳам машҳурликка эришаётганлари биз учун фақатгина фахрдир.

Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда ўзининг мухлисларига эга эстрадамизнинг энг самимий, камтар ва мафтункор вакиласи Шаҳзоданинг яқиндагина тақдим этилган “Мало ли” таронаси Россиянинг оммабоп “GOLDSTAR” радио-порталининг TOP-20 NEW STAR хит-парадининг энг олий 1-поғонасидан жой олган.

Қисқа вақт ичида ана шундай машҳурликка эришган тарона аслида “Геолог. Ўлимдан кучли” фильми учун саундтрек ҳисобланади. Мазкур хит-парадда ҳозирча 2370 дан ортиқ овоз тўплаган Шаҳзоданинг “Мало ли” таронасига сиз ҳам мазкур манзил орқали ўтиб, овоз беришингиз мумкин. http://r-goldstar.ru/top/

 

Бундан ташқари, яна бир санъаткоримиз Севара Назархон “Прости” қўшиғи билан ушбу хит-параднинг 4-ўрнидан жой олган. 1230 дан ортиқ мухлис ушбу таронага овоз берган. Узоқ муддатли ижодий танаффусдаги Согдиана ҳам “Города любви” таронаси билан мазкур хит-параднинг 13-қаторида бормоқда. Бу қўшиқ эса ҳозирча 200 дан зиёд овоз тўплашга эришган.

Барча мухлисларни http://r-goldstar.ru/top/ манзилида санъаткорларимизни биргаликда қўллаб-қувватлашга чорлаймиз! Зеро, ҳар бир ижодкор ана шундай эътирофга сазовордир! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol