“Афсонавий 90” галаконцерти ҳақида батафсил

Сана: 28.05.2016 7273

“Афсонавий 90” галаконцерти ҳақида батафсил

“Туркистон” саройининг ёзги майдонида икки кун мобайнида бўлиб ўтадиган “Афсонавий 90” номли гала концерт ташкил этилди. Мазкур концертнинг илк куни ҳақида батафсил маълумотни тақдим этамиз.

“Афсонавий 90” галаконцерти ҳақида батафсил

Инсон ҳаётининг ҳар бир даври унутилмас. Ҳар биримиз ёшлигимизда қандай бўлишидан қатъий назар  турли унутилмас воқеаларни бошдан кечирганмиз. Қувонганмиз, баъзида ғамга ботганмиз. Севганмиз, севилганмиз. Албатта ҳар бир ёшимизнинг ўз унутилмас қўшиқлари бўлган. Биз улғайсакда, ўша қўшиқларни тинглаб, ёшликка, умримизнинг гўзал паллаларига қайтамиз. “Афсонавий 90” галаконцерти ҳам айнан шу ниятда мухлисларни хурсанд этиш учун ташкиллаштирилгани маълум.

“Афсонавий 90” галаконцерти ҳақида батафсил

Концерт бошида экранда кичик бир видеоролик намойиш этилди. Роликни тайёрлашда  90 йилларда хит даражасига кўтарилган хонандаларнинг клиплари, фотосуратларидан фойдаланилган. Шундан сўнг саҳнага бошловчи Бурхон Шаропов таклиф этилди.Улар  мухлислар билан саломлашиб бўлгач, дастурни илк меҳмонини саҳнага таклиф этилди. Саҳнага Байрам гуруҳи ташриф бюрди. Улар кетма кет “Бўм-бўм”, “Жамила”, “Дилбарим”, “Лайло”, “Ўзбекнинг қизлари қўшиқларини мухлислар билан биргаликда куйлашди. Сўнгги қўшиқдан сўнг томошабинлар ҳам жонланишди. Шундан сўнг яна бир хонанда, ўзининг “Сен йиғлама” қўшиғи билан мухлислар қалбидан жой эгаллаган Равшан Собиров саҳнага таклиф этилди. У “Севар эдим”, “Сен йиғлама”, “Аскар”, Ёмғир”, “Нега” қўшиқларини кетма кет ижро этди. “Хайр мактабим” қўшиғини эса мухлислар билан биргаликда куйлашди. Бу қўшиқ йиллар ўтса-да унутилмаслигини яна бир бор гувоҳи бўлдик. Равшан Собиров “Аскар” қўшиғини куйлаётганида, енгил маҳсулотдан ясалган саҳнанинг айрим қисми  синиб, хонанда унинг  ичига тушиб кетди. Бироқ шунда ҳам куйлашдан тўхтамай, ўз чиқишини чиройли якунлади. Мухлислар ундан бир муддат ҳавотир олишди.

“Афсонавий 90” галаконцерти ҳақида батафсил

Концертни Хўжа гуруҳи ва унинг солисти Иззат Ибрагимов ўзининг унутилмас ва барчага таниш бўлган қўшиқлари билан томошабинларга ёшликка бир он бўлса-а қайтиш имконини яратиб берди. Концерт Шаҳзод гуруҳи ва Рашид Ҳаликовнинг чиқиши билан давом этди. Улар ҳам ўзларининг шўх ва рақсбоп тароналари билан томошабинларни хушнуд этишди. Шундан сўнг Саҳнага “90 йил дискотекаси”га хуш келибсиз дея Тоҳир Содиқов ва Болалар гуруҳи чиқиб келишди.  Концерт ҳақиқий шоуга айланди. Ҳамма мириқиб рақсга тушди. Тоҳир Содиқов билан бирга энг сара тароналарни биргаликда ижро этишди. Шу билан концерт ўз ниҳоясига етди. Бугун эса концертнинг иккинчи куни. Ўйлаймизки, бугун ҳам дастур аъло кайфиятда бўлиб ўтади.

“Афсонавий 90” галаконцерти ҳақида батафсил

“Афсонавий 90” галаконцерти ҳақида батафсил

“Афсонавий 90” галаконцерти ҳақида батафсил

“Афсонавий 90” галаконцерти ҳақида батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol