Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил

Сана: 24.05.2016 7214 қайноқ

Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил

Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи, романтик хонанда, қизларнинг ёқимтойи Шоҳруҳхоннинг “Юлдузлар” номли яккахон концерт дастурига старт берилди. Мазкур дастур кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинди. Умуман олганда Шоҳруҳхоннинг ҳар йилги концерт дастури ўзгача ва кутилмаган совғалар бой бўлади. Бу йилги дастур эса ҳар йилгиданда аъло даражада ўтди.

Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил

Дастур бошидаёқ ёш болаларнинг чиқиши барчага яхши кайфият бағишлади. Уларнинг жўрлигида Шоҳруҳхон саҳнага махсус транспорт саналувчи сигвеида кириб келди. “Сўнгги қўнғироқ” қўшиғи билан бошланган концерт “Гўзалина” таронаси билан давомланди. Бир жуфт қўшиқнинг ўзидаёқ мухлисларга аъло кайфият бағишлай олган Шоҳруҳхон “Қоши қаро” композициясини ижро этди. Ҳар бир қўшиқ учун тайёрланган рақслар ҳам мухлисларни бефарқ қолдирмади. Концерт илк дуэт “Қизгина” билан давомланди. Ака-укаларнинг дуэти ҳам кутилганидек қаршиланди.

Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил

Дастурнинг биринчи қисми “Қўғирчоқ” таронаси билан якунланди. “Мажнун” қўшиғи билан иккинчи қисм старт олди. Мазкур тарона учун тайёрланган рақс барчани ҳайратлантира олди. Қўшиқ сўнггига қадар энг нозик ҳаракатларни ҳам маромига етказиб ижро қилган раққосларни мухлислар олқишлаб туришди. Кейинги қўшиқ ҳам ҳамма учун кутилмаган бўлди десак янглишмаймиз. “Ҳар йили мен устоз санъаткорларни қўшиқларини ижро қилиб концертимда ижро этиб, сизларга тақдим этишни ният қилганман. Олдинги концертимда устоз Муҳриддин Ҳолиқовни қўшиқларини куйлаган эдим. Бу йил эса мени илк бор саҳнага олиб чиққан устозим Тоҳир Содиқовнинг “Ёғсин ёмғир” қўшиғини ижро этиб бераман” –дея устозининг композициясини ўз услубида куйлади. “Нима қилиш керак”, “Мен сени севаман” тароналарини кетма кет ижро қилди.

Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил

Иккинчи қисм эса қисқа фурсатда хит даражасига кўтарилган “Дарак йўқ” таронаси биан якунланди. Мухлислар хонандани тинмай қўллаб-қувватлаб туришди. Бир зум ҳам олқишлашдан тингани йўқ. Учинчи блок “Зўрсан” таронаси билан бошланди. Бу қўшиқни хонанда концертида кутилмаган тарзда тақдим қилди. У актриса Асал Шодиева билан бирга дуэт тарзида куйлади. Таронага мос тайёрланган саҳна кўриниши ҳам барча лол қолдирди. Концерт “Нигорам” қўшиғининг янги талқини билан давомланди.  Сўнг “Юлдузим”,”Аразлама”, “Фарқи йўқ” ва янги “Шайдо” қўшиқлари кетма-кет ижро этилди. Экранда оан ҳақида  монолог қўйилди.

Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил

Сўнг кўзларида боғичи билан “Шоҳруҳхон саҳнада пайдо бўлди ва “Она” таронасини куйлади. Қўшиқ сўнгида хонанданинг волидаси Зебо Наврўзова саҳнага чиқди ва унинг кўзидаги боғичини ечди. Шоҳруҳхон қўлидаги бир дона атир гулини онасига тутқазиб, волидаси қаршисида тиз чўкди. Сўнг мухлисларга қарата ўзини бахтли она эканини таъкидлади ва ўзи тайёрлаган совғасини ҳаммани олдида тақдим қилди. У инглиз тилида қўшиқ куйлаб берди. “Эй сабо” таронаси ижро этилганидан сўнг мафтукор Шаҳзода билан “Ало” дуэтини ижро қилишди. “Ҳаёлим унда”,  “Комила қиз”, “Йиғлама”, Сен кетма” тароналари кетма-кет куйланди. “Сен кетма” қўшиғига мухлислар жўр бўлишди. Қўл телефонлари чироқларини ёқиб, залда минглаб юлдузларни ҳосил қилишди. Дастур яна бир кутилмаган дуэт билан давом этди. Божалар гуруҳи билан ижро этилган дуэт ва саҳна кўринишидан ҳамма мириқиб кулди.

Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил

Сўнг барча кутган “Юлдузлар” таронаси ижро этилди. Концерт ҳақиқатдан ҳам юлдузларга бой бўлди. Хонанда бир катта ёрқин юлдуз бўлса мухлислар уни қўллаб-қувватлаб турувчи юлдуз бўлди. Ҳар бир қўшиқни аъло даражажа қарши олиб, олқишлашда толмаган томошабинларга хонанда ўз миннатдорчилигини билдирди. Шўх қўшиқларда рақслари билан, сокин тароналарда чироқлар билан уни қўллаган мухлислар ҳақиқий шоуни гувоҳи бўлишди. Юқори савияда ўтган дастурнинг илк кунидаги мувафаққияти билан хонандани ва унинг ижодий жамоасини чин дилдан қутлаб қоламиз. Ҳали олдинда икки кун бор. Бошқа кунлар ҳам илк кунидек, файзли ўтишини тилаб қоламиз.

Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил

Шоҳруҳхоннинг юлдузларга тўла концерти ҳақида батафсил

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol