2016 ЙИЛ МАРТ - АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП-5 ТАЛИГИ

Сана: 19.05.2016 4321 қайноқ

Маълумки, Youtube.com видеохостинги бугунги кунда объектив баҳо бериш учун катта роль ўйнайди. Сабаби, ундаги натижаларни фақатгина халқ белгилай олади. Унда шахсий фикрларга боғланмаган бўлиб, халқни холисона танлови акс этади.  Шунга ёндошган ҳолда тузилган  март-апрель ойининг энг яхши видеоклиплари топ- 5 талиги рейтингини тақдим этамиз.

2016 ЙИЛ МАРТ - АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП-5 ТАЛИГИ

 

Рейтингимизнинг 5- поғонасини эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхоннинг “Мажнун” номли саундтрекига насиб этди. 9-март куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар томоша қилганлар сони 401 мингдан ортиқроқ кишини ташкил этади.

Топ-5 таликнинг 4-ўрини эса хушовоз хонанда Дилсўзнинг “Уйланасизми йўқми?” таронасига яратилган клипига насиб қилди. 15-март куни Youtube.com порталига жойлаштирилган видеоклипдан бугунги кунга қадар  523 мингдан ортиқроқ томошабин баҳра олишга улгурган.

Рейтингимизнинг қоқ маркази латофатли Лоланинг “Соғиндим” клипи билан банд этилди. Романтикага бой мазкур  видеоасар 18-апрель куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, ундан ҳoзирга қадар 380 мингдан ортиқроқ мухлислар баҳраманд бўлишган.

Айни дамда халқимиз тилига тушган Озодбек Назарбеков ижросидаги “Жиги-жиги”  қўшиғига ишланган клип эса топ-5 таликнинг 2-поғонасини эгаллади. 26-март куни Youtube.com порталига жойлаштирилган клипни томоша қилганлар сони 613 мингдан ортиқроқ.

Ваниҳоят 1-ўрин. Рейтингимизнинг энг юқори поғонасини эстрадамизнинг порлоқ юлдузларидан бири Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” қўшиғига ишланган клип эгаллади. 3-март куни жойлаштирилган видеоклипдан ҳозиргача томоша қилган мухлислар сони 951 мингдан ортиқроқ. Томоша қилганлар сони миллионга яқинлашган клипдан сиз ҳам баҳра олинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol