Баҳром Назаровнинг вилоятлар бўйлаб концерти давом этмоқда

Сана: 19.05.2016 4273

Баҳром Назаровнинг вилоятлар бўйлаб концерти давом этмоқда

Хушовоз хонанда Баҳром Назаров юртимиз бўйлаб ўзининг “Шукрона” номли концерт дастурини тақдим қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда воҳа бўйлаб ўтказилаётган дастур Навоийда вилоятида якунланди ва Самарқанд вилоятига навбат берилди.

Баҳром Назаровнинг вилоятлар бўйлаб концерти давом этмоқда

Халқимизга манзур келаётган концерт июнь ойининг  илк кунигача барча вилоятларда ўтказилиши режалаштирилган. Оммага тақдим қилинаётган ва бугунги кунга қадар ўтказилган дастурлардан мухлислар ҳам ижодкорлар ҳам мамнун. Биргина мисол тариқасида Буҳоро  вилоятида ўтказилган дастурни кўрсатишимиз мумкин. Шаррос қуйган ёмғирга қарамай, томошабинлар концертга ташриф буюришди. Майдон об-ҳавонинг инжиқликларига қарамай, мухлислар билан лиммо-лим тўлди. Хонандадар Баҳром Назаров ҳамда концерт меҳмони Юлдуз Низомова ҳам ёмғир остида ўз қўшиқларини мухлисларга армуғон этишди.  Ушбу гастрол концертлар орқали хонанда халқимизни, мухлисларини кўнглини олишни, уларга янада яқин бўлишни ният қилган. Унинг холисона эзгу ниятда бошлаган ижоди мухлисларнинг меҳр ва муҳаббатидан баҳра олиб ўсмоқда.

Баҳром Назаровнинг вилоятлар бўйлаб концерти давом этмоқда

Шу ўринда концерт ташкилотчисининг ҳам кўрсатган жонбозликларини таъкидлаб ўтишни жоиз деб топдик. “Мўжиза Медиа” ва унинг раҳбари Даврон Соипов ҳар бир дастурни юқори даражада ўтишига ўз кўмагини аямай, хонандаларни қўллаб-қувватламоқда.  Мазкур концертга бош қўшган ижодий жамоанинг ҳар бир аъзосига омад тилаймиз. Олдинда бўлиб ўтадиган дастурларига улкан зафарлар ёр бўлсин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol