"Шади" гуруҳидан навбатдаги янги тарона

Сана: 03.04.2014 3532

Санъат оламига эни кириб келаётган ёш ижодкорлар гуруҳи “Шади” жиддий мавзуда қўшиқ тайёрлашди. 

Айни вақтда тайёр ҳолатга келган тарона тингловчилар эътиборига тақдим этилди. 

“Бу ҳаёт” номини олган таронанинг матнини Зуҳра Қодирова ва N’Zero тахаллуси билан ижод қилувчи ижодкор ёзган. Мусиқа ва аранжировка ҳам айнан N’Zero томонидан тайёрланган. Бундан ташқари, ҳаёт ҳақидаги мазкур тарона тайёр ҳолатга келишида Mr. Akromнинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. Чинакам маънода инсонни ҳаёт ва унинг қадри ҳақида ўйланишга мажбур қиладиган мазкур тарона премьераси куни кеча “Ўзбегим Таронаси” радиосида ўтказилди.

Премьерадан сўнг тингловчилар таронага ижобий баҳо бериб, “инсоннинг руҳиятини кўтаришга ҳам ёрдам берадиган қўшиқ” дея эътироф этишди. Аввало “Шади” гуруҳининг мазкур таронаси янада оммалашишига тилак билдириб қоламиз! Келгусидаги режалари эса ана шундай омадли тарзда ўтказилишига умид қиламиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol