Шоҳруҳхоннинг ёридан ҳамон “Дарак йўқ”

Сана: 16.05.2016 3742 қайноқ

Шоҳруҳхоннинг ёридан ҳамон “Дарак йўқ”

Бир неча кун олдин Шоҳруҳхон янги “Дарак йўқ” номли қўшиғига видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда монтаж ишлари олиб борилаётган клипнинг таронаси бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан аъло даражада қарши олинган ушбу мусиқий асар хонанданинг бошқа тароналари каби хит даражасига кўтарилиши ва халқимиз орасида оммалашишига шубҳа йўқ. Қўшиқнинг сўзлари Шаҳбоз томонидан ёзилган. Мусиқаси устида хонанданинг ўзи ишлаган. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.

Шоҳруҳхоннинг ёридан ҳамон “Дарак йўқ”

Эслатиб ўтамиз, видео асар сўнгги кунларда санъат оламида тақдим этилаётган кўпгина клипларни суратга олаётган истеъдодли клипмейкер Дилмурод Агзамов томонидан суратга туширилди. Тасвирчи Рустам Муродов. Тез кунда клипдан ҳам баҳра олишингиз  мумкин. Ҳозирча таронани тингланг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol