“Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

Сана: 16.05.2016 3203

“Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёшларнинг эстрада йўналишида ўз истеъдодларини намоён этишлари учун ижодий майдон яратиш, эстрада хонандалиги бўйича ижро маҳоратини ошириш, ўзбек миллий эстрада санъати анаъаналарини тарғиб этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорликда ташкил этилган “Куйла, ёшлигим!” номли эстрада хонандаларининг республика танловининг республика босқичи якунланди.

“Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

Танлов 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ҳаваскор ижодкорлар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб, биринчи ҳудудий босқичи март-апрель ойиларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида ўтказилди. Мазкур биринчи ҳудудий босқичда жами 1000 нафарга яқин иштирокчилар жалб этилиб шулардан,48 нафар иқтидорли иштирокчилар республика якуний босқичига ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

“Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

Танловнинг республика якуний босқичи, тақдирлаш маросими ва гала-концерти 12-13 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да ўтказилиб, унда эстрада хонандалари “Ниҳол” мукаофоти совриндори Ирода Дироз, хонанда Умар Шамсиев ҳамда “COMEDY.UZ” резидентлари йиғилганларга аъло кайфият улашдилар.

“Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

Иштирокчиларнинг чиқишларини соҳанинг малакали мутахассислари Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Азим Муллахонов ва Козим Қаюмов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Ирода Дилроз шунингдек, бастакор Шухрат Зокировлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар. Оқилона ва адолатли ҳакамларининг қарорига кўра,Тошкент шаҳридан иштирок этган СардорбекТурсунов барча йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлиб танловнинг ғолиби дея эълон қилинди.

             “Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

Шунингдек, Самарқандлик Марям Ғофурова 2-даражали диплом, Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган Турдимурот Тлеумуратов 3-даражали дипломи соҳиби бўлдилар ҳамда кучли учликни эгаллаган иштирокчилар ўз ҳудудларида фаолият юритаётган овоз ёзиш студияларида бепул қўшиқ ёзиш имкониятини берувчи сертификатниҳам қўлга киритдилар.

“Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

            Кўрик-фестивалнинг фаол иштироки учун Наманган санъат коллежи талабалари Шаҳбоз Ҳомидов ва Аброрбек Абдураззақов, пойтахтлик ёшлар Дилафрўз Илёсова, Акамалхўжа Холхўжаев, Севара Нуралиева ҳамда Самарқанд вилоятидан Рустамов Рустамлар фаол иштироклари учун Ёшлар маданият ва санъат марказининг фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

“Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

“Куйла, ёшлигим!” ғолиблари тақдирланди

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol