«Тўйлар муборак – 2016» фестивалига оз қолди

Сана: 15.05.2016 4914

«Тўйлар муборак – 2016» фестивалига оз қолди

2016 йил 21 май куни соат 18:00 да “LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE” меҳмонхонасида анъанавий «Тўйлар муборак» фестивали бўлиб ўтади. Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – миллий қадриятларимизни сақлаш ҳамда тараққий топтириш, ўзбек халқининг ноёб ва бебаҳо маънавий дунёси, маданий мероси, анъаналари ва маросимларини намоён қилиш ва юксалтиришдан иборат. Лойиҳа бир қатор етакчи тўй либослари салонлари ва етакчи дизайнерлар томонидан тақдим қилинадиган оқшом ва келин кўйлаклари ҳамда миллий либослар дефилесини ўз ичига олади.

«Тўйлар муборак – 2016» фестивалига оз қолди

Ташкилотчилар ушбу фестивал доирасида ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги азалий дўстлик алоқаларини ўзига хос тарзда намоён этиш мақсадида ажойиб совға тайёрлаб қўйган. Айни вақтда ойнайи жаҳон орқали намойиш этиб келинаётган «Муҳаббат тафти» сериали орқали ўзбек телетомошабинларига танилган ҳинд актёри Барун Собти мазкур фестивалнинг махсус меҳмони бўлади.

2016 йил 21 май куни соат 14.00 да Тошкентдаги Киночилар уйида Барун Собти иштирокида ижодий учрашув ташкиллаштирилади. Бу орқали телесериал мухлислари ва журналистлар ҳинд актёри билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга бевосита актёрнинг ўзидан жавоб олиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, шу куни соат 18:00 да “LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE”да тўй ва оқшом либослари намойиши бўлиб ўтади. 20:00 да эса юлдузлар иштирокидаги зиёфат ҳам ташкиллаштириш кўзда тутилган.

«Тўйлар муборак» бренди остида чиқадиган шу номли журнал Ўзбекистондаги тўй тантаналари ва никоҳ маросимлари ҳақида ўзбек тилида ҳикоя қилувчи биринчи сержило журнал ҳисобланади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol