Нилуфар Усмоновадан узоқ кутилган тарона премьераси

Сана: 02.04.2014 4794 қайноқ

Эстрадамизнинг шаддод вакилаларидан бири, овози ва қўшиқлари ила нафақат мамлакатимизда, балки шарқ мамлакатларида ҳам машҳур бўлган Нилуфар Усмонова ўз халқи ҳақида қўшиқ куйлади. 

Ҳақиқий ўзбекона руҳ бағишловчи тарона ҳар бир ўзбек фарзандининг қалбига етиб бориши аниқ. Чин юракдан ўз Ватанига бўлган муҳаббат ва фахр ҳиссини туйган инсонгина бу қўшиқнинг асл моҳиятини англаб ета олади. "Чапанигина ўзбегим" номини олган тарона Нилуфар Усмонованинг онаси Юлдуз Усмонова муаллифлиги остида ёзилган. Демак, бу шунчаки қўшиқ эмас, ҳақиқий санъат асари. 

Бу қўшиқни куйлаш орқали Нилуфарнинг нафақат онаси олдида, балки бутун халқи олдидаги масъулияти янада ошгандай. Зеро, она Ватанини мадҳ этган ҳар бир санъаткор таҳсинларга сазовордир! 

Яқин кунларда ушбу таронага клип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Сайтимиз орқали Нилуфар Усмонова ижросидаги янги "Чапанигина ўзбегим" таронасидан баҳраманд бўлинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol