Шахзода "Teddy"сининг сири очилди

Сана: 11.12.2013 11663

Шахзода "Teddy"сининг сири очилди

Яқинда мафтункор ҳонандамиз Шаҳзоданинг ижтимоий тармоқларга жойлаштирган жумбоқли сурати ҳақида хабар бергандик.

Ваъдамизга содиқ қолган ҳолда ушбу фотосурат сирини очиш фурсати етди. 11-декабрь куни “Ўзбегим Таронаси” радиосида Шаҳзоданинг “Юрак” номли таронасининг премьераси бўлиб ўтди. Гап шундаки, Тедди юмшоқ ўйинчоғининг сурати айнан ушбу қўшиқ билан боғлиқ. Бу айиқ Шаҳзодага мухлислари томонидан бир неча йил аввал совға қилинган. “Юрак” қўшиғига суратга олинган клипда эса мазкур айиқча жонланган.

Шахзода "Teddy"сининг сири очилди

Ёдингизда бўлса, Шаҳзоданинг “Чикко” қўшиғи ҳам, клипи ҳам барча ёшдаги кишиларга бирдек маъқул бўлганди. Ушбу ёқимли клип сюжетидан илҳомланган Шаҳзода “Юрак” таронаси клипи учун ғояни ҳам ўзи яратди. Клип бутунлай аннимацион жанрда тайёрланган. Видеони Шаҳзодадан бир муҳаббат тарихи дейиш мумкин. Клипдаги қаҳрамон қиз ва айиқча образи мукаммал даражада бўлиши учун Жавлон Турдиходжаев бошчилигида бир гуруҳ малакали мультипликаторлар 3 ой иш олиб боришди.

Шахзода "Teddy"сининг сири очилди

Қўшиқ сўзларини тинглаб, клип сюжетини томоша қилар экансиз, юрагингиз алланечук чуқур ўйга ботади. Ҳақиққаттан ҳам, клипни томоша қилган инсон юрагининг бир чети ғашланиб қолади. Ёлғизлик инсонни қанчалик қийнаши, баъзан ҳеч кимга керагинг йўқдай бўлиб қолиши албатта, қайғули ҳолдир. Клип давомида ана шу фикрлар миянгиздан ўтиши табиий. Ҳаётда инсонга яқин дўст доим кераклиги, севги-муҳаббат туйғуси нақадар азизлигига яна бир бор амин бўласиз. Клип инсонларга меҳрли бўлишга, атрофдагиларга бефарқ бўлмасликка, барчага яхшилик улашишга ундайди. Эътибор берсангиз мазкур клипда кичик қизалоқ ҳам тасвирланган.

Шахзода "Teddy"сининг сири очилди

Ана шу қизалоқ бир неча йил олдин ўз карьерасини бошлаган Шаҳзодага ўхшашини сезасиз. Сифатли аннимацион клипни томоша қила туриб, бу видео худди мультфильмлар яратишда етакчи бўлган Американинг “Warner Brothers” концерни томонидан тайёрланадиган аннимацион фильмлар каби таъсирчан эканлигига ишонч ҳосил қиласиз. Аслида эса клип Ўзбекистоннинг маҳсулоти бўлиб, таҳсинга сазовор даражада ишланган.

Шахзода "Teddy"сининг сири очилди

Клип сюжетида жумбоқли ҳолатлар ҳам мавжуд. Барчанинг севимли қаҳрамонига айланган Чикко образини топа оласизми? Бундан ташқари, Шаҳзода исми ҳам ушбу аннимацион клипда намоён бўлганлигига аҳамият бердингизми? Фикрларингизни popcorn.uz сайтида кутиб қоламиз. Клипдан олинган суратлар эътиборингизга ҳавола этилади. Батафсил суратлар эса фоторепортаж рукнимизга жойлаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol