Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

Сана: 03.05.2016 3511 қайноқ

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

Шу кунларда “Истиқлол” санъат саройида мафтункор Шаҳзода ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим қилмоқда. Аъло даражада ўтаётган дастур барчага манзур келмоқда. Буни мухлисларнинг ижтимоий тармоқларда қолдирган илиқ фикрларидан билиш мумкин. Қолаверса, концертдан сўнг томошабинлар хушкайфиятда, мамнунлик билан ўз манзилларига йўл олишмоқда.

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

Концертда янграётган кутилмаган дуэтлар мухлисларни ҳайратга солаётгани барчага маълум. Хонанда ҳам, унинг дуэтдошлари ҳам ўз меҳнатлари самарасини кўриб, қувонишмоқда. Мана шундай ҳаяжонга тўла ижодкорларни суҳбатга чорладик.

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

Рашид Ҳаликов: Мен авваламбор Зилолахонни яъни Шаҳзодани бугунги концерт билан табриклайман. Уларни жудаям чиройли овозлари бор. Мухлисларини саноғи йўқ. Бу санъаткор учун жуда ҳам муҳим. Мана бугун ҳам анъанага айланган 7 кунлик концертдамиз. Бир неча йиллардан буён анъанани бузмай дастур кунларини камайтирмай концерт бермоқдалар. Бу нимадан далолат беради? Бу йилдан йилга санъаткорни мавқеи, мухлислари кўпайиб бораётганидан дарак беради. Биз бу йилги концертда дуэт қўшиқ ижро қиляпмиз. Номи “Муҳаббатим” деб номланган. Мазкур қўшиқни биз икки йил олдин ёзганмиз ва баъзи бир сабабларга кўра, тақдим қила олмаган эдик. Яқиндагина ёрдамчим Саидумар қўшиқни менга кўрсатди. Шаҳзоданинг ёрдамчисига ҳам юборганида уларга манзур келди. Бизга шу қўшиқни концертда ижро этиш таклифини билдиришди. Бажонидил рози бўлдим. Санъаткорлар ҳар доим бир-бирини қўллаб-қувватлаши, яхши кунларида хурсандчилигини бўлишадиган бўлиши керак. Санъаткорнинг ҳар бирини ўзини йўли, ўзини йўналиши бор. Шунга шукр қилиб, бир-бирига кўзи тушганда жилмайиб қараб, яратаётган янгиликларидан хурсанд бўлиб, ижобий фикрлар билдирса менимча бу ҳаётда яшаш ҳам осонроқ бўлади.  Шундай экан, мен Шаҳзодага фақат омад тилайман. Мана шундай чиройли қўшиқлар яратаверсинлар, бугунгидек ҳар доим халқимиз назарида бўлсинлар. Омад!

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

Шоҳруҳхон: Биринчи ўринда Шаҳзодани концерт дастурлари мувафаққиятли ўтаётгани билан табриклайман. Ҳар доимгидек бу йилги дастурлари такрорланмас, ўзгача руҳда ўтмоқда. Бундан кейин ҳам бизларни, мухлисларини мана шундай концертлари билан хурсанд қилиб юришларини, ижодий парвозлари яна юқори бўлишини тилайман. Кўриб турганингиздек, концерт жуда чиройли ўтмоқда. Ҳамма хурсанд. Мухлисларни қувончини кўриб биз ҳам хурсанд бўляпмиз. Мана саҳна ортида концертни томоша қилиб, ўз навбатимизни кутиб турибмиз. Биз яқиндагина тақдим қилган янги дуэтимизни куйлаяпмиз. Чиройли дуэт бўлди деб ўйлайман. Бу қўшиғимиз мухлисларимизга ёққанидан, шу концертда мен ҳам ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман. Омад тилаб қоламан.

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

Беном гуруҳи: Бу йилги концерт жудаям зўр ва кўтаринки руҳда ўтмоқда. Асосан бизни шок ҳолатга туширган нарса бу  концерт чипталарини бир ой олдин қолмаганлиги  ва ўзимизни чиқишимиз ҳам бошқача кутиб олинганлиги бўлди.  Яъни “Кечалар” дуэти хабарингиз бор бири неча йил олдин ҳавола этилган. Шундай бўлса-да бу йилги концертга тайёргарлик жараёнида Шаҳзодадан шундай фикр туғилдики, шу қўшиқни яна қайта ишлаб концертда тақдим этсак деган таклиф бўлди. Албатта бу таклиф бизга ҳам маъқул бўлди ва хурсанд бўлдик.  Нима ҳам деймиз, жуда ҳам зўр ва тарихда қоладиган концерт бўлмоқда. Шаҳзодага омад тилаймиз ва қолган кунлар ҳам мана шундай файзли ўтишига ишонамиз.

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

Уммон гуруҳи: Мафтункор Шаҳзодани гуруҳимиз номидан бугунги  концерт дастурлари билан чин қалбимиздан муборакбод этиб қоламиз. Мухлислари ва ижодлари бардавом бўлишини тилаймиз. Мана биз ҳам бу йилги дастурларида биргаликда куйлаган дуэт таронамиз билан иштирок этмоқдамиз. Бу қўшиққа келадиган бўлсак, муаллифи гуруҳимиз солисти Зоҳид. Сўзларида Зоҳид ва Азиз биргаликда ишлашди. Ушбу дуэтни оммага тақдим этишни жуда узоқ вақт кутдик ва бугун мана шу кутилган дақиқаларга етганимиздан хурсандмиз. Шаҳзодага омадлар тилаб қоламиз.

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

Кўриб турганингиздек, хонанданинг дуэтдошларини бир нечта ҳамкорликдан мамнун. Мана шундай шижоат билан концертнинг қолган кунларида ҳам иштирок этишларини тилаймиз.

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда? Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастури ҳақида дуэтдошлари қандай фикрда?

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol