Нилуфар Усмоновадан янги видеоклип - Келақол жоним

Сана: 30.04.2016 3697 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан янги видеоклип - Келақол жоним

Аввал хабар берганимиздек, хонанда Нилуфар Усмонова “Келақол жоним” номли таронасига видеоклип тасвирга олдирган эди. Мазкур видеоклип бугун сайтимиз орқали оммага намойиш этилмоқда.

Нилуфар Усмоновадан янги видеоклип - Келақол жоним

Ушбу қўшиқ Юлдуз Усмонова сўзи ва мусиқаси билан яратилган бўлиб, унда севги ва муҳаббат чиройли таърифланган. Куй оҳангини илк сонияларини тинглаганингизданоқ қалбингизни тушуниб бўлмас туйғулар қамраб олади. Хонанда қўшиқни юрагингизни туб-тубига етказиб беришни ўз ижро маҳорати билан уддасидан чиққан. Видеоклипдан сўнг композиция янада мухлисларни ўзига ром этиши тайин. Бош роль ижрочилари Бобур Йўлдошев ҳамда Юлдуз Ражабоваларнинг маҳоратига яна бир бор тан беришингиз аниқ. Клип сюжети жуда ҳам чиройли ифодаланган. У ҳар бир севишган юракларни ўзига ром этади. Клип ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, клипдаги такрорланмас декорацияни яратувчилар  Акмал Саидов ҳамда Ҳусан Пўлатов. Пардозчилар Рената Искандарова ҳамда Алижон Имомов. Клип сюжетининг ғояси Жаҳонгир Аҳмедовга тегишли.

Мазкур клипни ҳозироқ томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol