Инстаграмда нима гап?

Сана: 28.04.2016 1964 қайноқ

Бугунги кунда барчани бирдек қизиқтира олган ва деярли ҳар бир соҳа вакилларининг бир бўлагига айланиб улгурган инстаграм ижтимоий тармоғида нима гап? Демак, шу кеча-кундузда...

 

Севара Назархон қиз фарзандлик бўлди

Бугун санъатимизнинг порлоқ юлдузи, маҳоратли хонанда Севара Назархон қиз фарзандлик бўлди. Бу ҳақида хонанда ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифаси орқали хабар қолдирди. Қизалоқ Нью-Йорк вақти билан 27-апрель куни дунёга келган бўлиб, бизда 28-апрель ҳисобланади. Хонанда қизалоғига Иман Анвар деб исм қўйди.

Инстаграмда нима гап?

 Бугун Рашид Ҳолиқовнинг таваллуд айёми

28-апрель куни эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Биз хонандага узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Ижодлари янада бардавом бўлсин.

 Канизанинг қўшалоқ байрами

Бугунги кун қувончли воқеаларга бой бўлмоқда. Хонанда Каниза ҳам ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу билан бирга, у илк концертини тақдим этади ва катта ҳаётга қадам қўяди. Қўшалоқ айём муборак деб қоламиз ва бир неча соатлардан сўнг бўлиб ўтадиган концерти ҳамда тўйидан қайноқ хабарларни сайтимизда кутиб қолинг.

Инстаграмда нима гап?

Шахзода Мухаммедова бутик-ателье очмоқда

Серқирра ижодкор Шаҳзода Мухаммедова айни дамда янги лойиҳа устида иш олиб бормоқда. У  тез кунда бутик-ательесини ишга туширади. Айни дамда актриса тайёрганлик ишларини олиб бормоқда. Бу жараён қандай кечаётганлигини актриса инстаграмдаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилиб бормоқда.

Инстаграмда нима гап? Инстаграмда нима гап?

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol