Сиз севган қўшиқлар Азиза Низамова ижросида

Сана: 27.04.2016 3611

Сиз севган қўшиқлар Азиза Низамова ижросида

Хонанда Азиза Низамова яқиндагина “Севган юрак” қўшиғини сайтимиз орқали тақдим этган эди. Маълум қилганимиздек, у янги альбом устида ҳам иш олиб бормоқда. Мазкур альбом сиз севган хит тароналарга бой бўлиши аниқ. Фақат бу қўшиқлар Азиза Низомова ижросида. Хонанда кўпгина талаб ва истакларга биноан ҳамкасблари репертуаридаги энг сара ва хит қўшиқларни ўзининг йўналишида ижро этиб,  инстаграмдаги саҳифасига жойлаб келаётган эди. Унинг хониши кузатувчиларга манзур келиб, ижро маҳоратига кўплаб илиқ фикрлар билдирилган.

Сиз севган қўшиқлар Азиза Низамова ижросида

Янги альбомнинг яратилишига ҳам мухлисларнинг муносабати туртки бўлган бўлса ажаб эмас. Бугун сайтимиз орқали ана шу альбомдан муносиб ўрин эгаллаган икки қўшиқни сизларга тақдим этамиз. Улардан бири Шоҳруҳхоннинг, иккинчиси эса Кумуш Раззоқованинг репертуаридан бўлган “Фарқи йўқ” ва “Ёмғир” тароналаридир. Марҳмат тингланг ва баҳо беринг. Тез кунда янги альбомни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol