PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Инстаграмда нима гап?

Сана: 26.04.2016 2197 қайноқ

Инстаграмда нима гап?

Маълумки, биз  инстаграм ижтимоий тармоғидаги энг сара хабарларни сайтимиз орқали тақдим этиб келмоқдамиз. Инстаграм ижтимоий тармоғи бугун ҳар бир соҳа вакилининг ажралмас бўлагига айланиб улгурган. Энг катта янгилик ва реклама майдони десак муболаға бўлмайди.  Санъат олами вакиллари билан мухлисларни боғлайдиган энг қисқа кўприкка айланган инстаграм оламида шу кеча – кундузда нима гап, биргаликда кузатамиз!

Қизиқчи Халимахон Сардор Раҳимхонга  Малибу машинасини совға қилади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бормоқда. У инстаграм ижтимоий тармоғи орқали мазкур концерт билан боғлиқ қизиқарли видеолавҳалар жойлаб бормоқда. Қизиқчи Ҳалимахоним билан бўлиб ўтган суҳбат тасвирланган видеолавҳа кўпчиликни эътиборини тортмоқда. Халимахоним хонандага икки йилдан бери бажармаган ваъдасини устидан айнан концерти куни чиқишини айтиб ўтган. Ваъдага кўра Ҳалимахон Сардор Раҳимхонга Малибу машинасини совға қилади. Хонанда Ҳалимахон бу сафар албатта ваъдасини бажаришига умид боғлади. Кузатамиз.

Инстаграмда нима гап?

 “Айрилиқ -3”  энди уларни нима кутади?

Мелодрамма жанридаги кинофильмлар яратиб, томошабинлар меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган кингорежиссёр Дурдона Тўлаганова “Айрилиқ -3 “ картинаси устида иш бошлаётгани ҳақида маълум қилди.  “Тақдир олдида банда ожиз, лекин уларни тақдири энди нима билан якун топади? Йиллар ўтса-да муҳаббат сўнадими? Сиз бунга нима дейсиз?”  - дея режиссёр мухлислар фикри билан қизиқмоқда?

Инстаграмда нима гап?

“Кўз ёшим 2” фильмининг премьера куни аниқ бўлди

Аввaл хабар берганимиздек, режиссёр Озод Шамс “Кўз ёшим 2” картинаси устида иш олиб бораётган эди. Мазкур картина намойиш этиладиган сана маълум бўлди. “Кўз ёшим 2” фильмини сиз 7-майдан юртимиздаги барча кинотеатрларда томоша қилиш имконига эга бўласиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг.

Инстаграмда нима гап?

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol