Масрур Усмонов янги таронасини тақдим этди

Сана: 01.04.2014 4856

Баҳор фасли илк ойининг сўнгги кунида “Ўзбегим Таронаси” радиосининг “Премьера” лойиҳасида Масрур Усмонов ижросидаги янги тарона илк марта янгради. 

Илк муҳаббат тараннум этилган тарона номи “Биринчи муҳаббатим”.

Инсонга гўзал туйғуларни баҳш эта оладиган мазкур тарона матн ва мусиқа муаллифи Масрур Усмоновнинг ўзи. Ҳонанданинг айтишича, бу тарона шахсан ўзининг муаллифлиги остида тайёрланган 5-ижод намунаси экан. Аранжировка эса Раҳматжон Нормуродов томонидан тайёрланган. “Премьера” лойиҳасида биринчи марта тингловчилар эътиборига ҳавола этилган тарона мухлислар томонидан илиқ қабул қилиниб, “дилга яқин қўшиқ” дея таъриф беришди. 

Масрур Усмонов яна бир янгиликни ҳам маълум қилди. Мазкур таронага видеоклип суратга олиш ишлари ниҳоят якунланди. Суратга олиш жараёнидан махсус сайтимиз учун фотосуратларни жўнатган Масрур Усмоновнинг айтишича, янги видео “Ёдингдами?” видеоклипининг мантиқий давоми сифатида тайёрланди. Дурдона Тўлаганова ғояси асосида Жонрид Сагдиев суратга олган видеоклипда машҳур актёр Ўлмас Аллахўжаев иштирок этди. Видеоклип миллий руҳда тайёрланиб, ўзбек халқининг миллий турмуш тарзи гўзал тарзда ифода этилган. Тез кунларда тайёр бўлиши кутилаётган видеоклип суратга олиш жараёнидан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol