Рашид Ҳолиқовдан узоқ кутилган клип премьераси - Йўқ дема

Сана: 23.04.2016 3192 қайноқ

Рашид Ҳолиқовдан узоқ кутилган клип премьераси - Йўқ дема

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ҳамда “Шаҳзод” гуруҳи “Йўқ дема” номли клип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.  Бугун хонанда мамнуният ила сизларни кўп куттирмай, бу ижод намунасини сайтимиз орқали намойиш этишга аҳд қилди. Мазкур видео асарни томоша қилган мухлисларнинг кайфияти кўтарилиши табиий. Шўх оҳанглар ила куйланган таронага мос бу клипдан  ҳозироқ баҳра олинг.

Мазкур қўшиқ ва клип муаллифларини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Қўшиқ Бобур Умаров сўзи билан яратилган. Шуҳрат Зокиров томонидан мусиқий сайқал берилган. Нозим Жумаев режиссёрлигида  тасвирга олинган клипнинг  оператори  Жаҳонгир Ибрагимов. Бош ролларни Муниса Ризаева, Фарҳод Алимов, жажжи актёр Камрон ижро этган. Рассом Ҳусан Пўлатов. Либослар бўйича рассом Ҳилола Шер.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol