Ҳожиакбар Ҳайдаровдан “Кўз ёшим 2” фильми учун саундтрек

Сана: 22.04.2016 1910

 Ҳожиакбар Ҳайдаровдан “Кўз ёшим 2” фильми учун саундтрек

Маълумки, ёш ва умидли хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров ўз устида изланиб, падари бузрукворини муносиб давомчиси бўлиш истагида тинмай меҳнат қилмоқда. Янги ғоялар устида ишламоқда. Тез кунда катта экранлар юзини кўрадиган “Кўз ёшим 2” картинаси учун ижро қилган саундтреки ҳам айни дамда яратилган лойиҳалардан бири ҳисобланади. “Инсон” деб номланган мазкур қўшиқнинг сўзи учун Чўлпоннинг шеъридан фойдаланилган. Мусиқаси ва аранжировкаси устида Илҳом Маматов иш олиб борган. Саундтрек эса “Кўз ёшим 2” фильмининг режиссёри Озод Шамс томонидан тасвирга туширилган. Ушбу ижод намунасини ҳозироқ томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Ҳожиакбар Ҳайдаровдан “Кўз ёшим 2” фильми учун саундтрек

Эслатиб ўтамиз, Озод Шамс режиссёрлигида суратга олинган картина  тез кунда катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Унда бош ролларни Шавкат Комилов, Ситора Алимжонова, Севара Солиева ва Ойдин Юсупова ижро этган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol