Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

Сана: 20.04.2016 6606

Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

Бугун хонанда Каниза концерти олдидан мусиқий матбуот анжуманини ўтказди. Унда юртимизда  фаолият олиб бораётган журналистлар иштирок этди. Аввалига Каниза “Ўзбегим” ҳамда “Ёр-ёр” қўшиғини куйлаб берди. Сўнг матбуот анжумани иштирокчилари қаторига ўтирди.

 

Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

“-Айни дамда концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бошқа хонандалар концертига ойлаб тайёргарлик кўрса, биз бир ҳафта олдин бошладик. Кўплаб совғалар тайёрламоқдамиз. Бунинг барчасини концерт дастурида ўзингиз кўриб, гувоҳи бўласиз. Саволларингиз бўлса беришингиз мумкин.”-дея гап бошлади хонанда Каниза матбуот анжуманида.

Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

-Концертингизда ҳақиқатдан ҳам тўйингиз бўладими?

-Ҳа, шу куни туғилган куним, ижодимни 10 йиллиги ва тўйим бўладиган кун. Биз келишган ҳолда тўйни концерт билан биргаликда ўтказишни режалаштирдик. Бу қарорга келиш осон бўлмади. Бироқ ҳаражатларни тежаш учун ҳам шундай қилдик. Биласизки, шу кунларда тўй ким ўзарига бўлиб ўтмоқда. Айниқса хонандалар орасида. Биз эса сарф-ҳаражатларни тежаб, керакли нарсаларимизга ишлатишга аҳд қилдик. Шу сабабли ҳам концертни бир кун қилиб белгиладик. 2-3 кун бўлса олдиндан ишлаб чиқилган сценарий асосида бўлиши керак эди. Лекин мен ҳақиқатдан ҳам ўша куни турмушга чиқаман ва бошқа кунлари роль ўйнашни истамадим.

Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

-Куёв ким? Уни оммага кўрсатасизми?

-Турмуш ўртоғим санъатга умуман алоқаси бўлмаган инсон. Улар тадбиркорлар. Ёшимиз ҳам тенг. Концерт дастуримда албатта уларни кўрасиз.

-Тадбиркорлар санъатга унчалик қизиқиш билдиришмайди. Уларни рози қилиш осон кечмагандир?

-Ҳа тўғри айтасиз. Улар бошида рози бўлмадилар. “-Мен актёр ёки хонандамидимки, саҳнага чиқаман” – дея жаҳл ҳам қилдилар. Уларни рози қилиш осон бўлмади. Бир амаллаб кўндирдим.

Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

-Уй-рўзғор ишларига тайёрмисиз? Келинлик вазифалари дегандек?

-Албатта. Истасам-истамасам қайнона-қайнотамни хизматларида бўламан. Келинлик вазифаларини бажараман. Тўйдан кейин  ижодимни давом эттириш ёки давом эттирмаслигим ҳам номаълум. Ижодимни тўхтатишим ҳам мумкин. Бу концертим оҳирги бўлиши мумкинлигини ўйлаб ҳам, уни ноодатий ўтказишга қарор қилдим. Олдиндан бир нарса дея олмайман.

Шу каби саволларга хонанда жавоб берар экан, концерт бошқа ҳамкасблариники каби бўлмаслигини таъкидлаб ўтди. У саҳна кўринишлари, имиджи, қўшиқлари ва рақслари билан ажралиб туришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, хонанда сўнгги кунларда унинг ижодида кузатилаётган ва айни дамда жудаям жаҳлини чиқараётган муаммога алоҳида тўхталиб ўтди.

Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

-Ҳаммангиз йиғилганингиздан фойдаланиб, бир мавзуни кўтармоқчиман. Сўнгги кунларда менинг ижодимдаги қўшиқлардан  кўчираётган, ғояларимни ўғирилаётган хонандалар кўпайиб кетмоқда. Ижодимни кузатган бўлсангиз, мен ҳеч ким куйламаган мавзуларни кўтаришга ҳаракат қиламан. Бироқ бир неча ҳафта ёки бир неча ой ўтиши билан бошқа бир хонанда айнан мен танлаган мавзуда қўшиқ чиқаради. Ҳаттоки, сўзларигача кўчиришмоқда. Мисол учун, Беном гуруҳини келтиришим мумкин. Мен уларни ёнига борсам, улар “аммасию-холаси” қўшиғимдан илҳомланиб, тарона куйлашганини айтишди. Майли дегандим. Ундан кейин Райҳон “табиб” қўшиғини мендан икки ой ўтиб чиқарди. Сўзларигача бир хил. Сўнгги йилларда арабча куйламаган Райҳон нима учун айнан мени қўшиғимдан кўчиради? Сўраб-суриштирсам бу қўшиқни ҳам Беном ёзиб берибди. Яқиндагина бундай ҳолатлардан хафа бўлиб,  ажрашган ота-онани деб қийналаётган фарзандлар тўғрисида қўшиқ ёзаётганимни эълон қилган эдим. Ҳеч ким бу мавзуга қўл урмас деган ниятда эдим. Бироқ Озодбек Назарбеков концертдарида айнан шу мавзудаги қўшиқни ижро этаётган экан. Айтишларича сўзлари ҳам жуда ўхшаш. Композиторлар чет эл қўшиқларидан кўчириб, бизнинг хонандаларга тарона ёзиб беришади. Бунгаку майли, лекин, ўзимизникидан ўғирлашлари ошиб тушди. Ҳаттоки, клипмейкерлар ҳам клипларим сценарийларини ўзлаштиришмоқда. Супурги билан чиқсам, бошқаси ҳам супурги олиб чиқади. Кир ювсам кир ювади. Бундай ҳолатларга  дугонам Муниса Ризаеванинг клипларини мисол қилишим мумкин. Қолаверса, Лола  клипида кал бўлиб чиққан. Мен ҳам 7 8 йил олдин “ҳис эт ҳароратимни” қўшиғида кал бўлиб чиққанман. Нега айнан мени ижодимдан кўчиришади. Нима учун изланишмайди? Тасодиф десак, кетма-кет тасодиф бўлмайдику! Бу ҳолатлардан жуда чарчадим. Шу боис ушба мавзуни кўтардим.”- деди хонанда Каниза.

Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

Матбуот анжумани давомида концертда сиз-у бизни ҳайратлантира оладиган совғалар кутаётганига амин бўлдик. Демак, концертни кутиб қоламиз. Ушбу дастурдан албатта сайтимиз орқали батафсил маъумотларни  етказамиз. Ҳозирча биздан йироқлашманг ва янгиликларни кузатиб боринг.

Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда Каниза: Лола, Райҳон, Беном ҳаттоки, Озодбек Назарбеков ҳам ғояларимни ўғирлашмоқда

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol