Тарғибот тадбирлари Наманганда...

Сана: 20.04.2016 4163

Тарғибот тадбирлари Наманганда...

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Тарғибот тадбирлари Наманганда...

Мазкур тадбирлар маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 19 апрель куни Наманган вилоятининг 1 та шаҳар, 4 та туманларида шундан, Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Уйчи, Наманган туманларидаги 49 та умумтаълим мактаблари, 24 та касб-ҳунар коллежи, 1 та олий таълим муассасасида 4 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида юқори савияда ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари Наманганда...

Мазкур тадбирларда 100 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 18 798 нафар, шундан 11 155 нафар умумтаълим мактаб ўқувчилар, жами 1 295 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказида 5 048 нафар коллеж ўқувчилари 1 300 нафар олий таълим муассасаси талабаларининг иштироки таъминланди.

Тарғибот тадбирлари Наманганда...

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

Тарғибот тадбирлари 23 апрелга қадар давом этади.

Тарғибот тадбирлари Наманганда...

Ёшлар маданият ва санъат маркази

матбуот хизмати

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol