Рашид Ҳолиқовдан тез кунда янги видеоклип

Сана: 19.04.2016 2769

Барчанинг севимли гуруҳи бўлган Шаҳзод гуруҳи ҳамда элимиз ардоғидаги хонанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов “Йўқ дема” деб номланган қўшиғига видеоклип суратга олдиргани ҳақида маълум қилган эдик. Тез кунда сайтимиз орқали премьераси бўлиб ўтадиган ушбу клип трейлерини томоша қилинг.

 Нозим Жумаев режиссёрлигида  тасвирга олинган клипнинг  оператори  Жаҳонгир Ибрагимов. Клип ўзгача руҳда тасвирга туширилган бўлиб, унда бош ролларни Муниса Ризаева, Фарҳод Алимов, жажжи актёр Камрон ижро этган. Рассом Ҳусан Пўлатов. Либослар бўйича рассом Ҳилола Шер. Қўшиқ Бобур Умаров сўзи билан яратилган. Шуҳрат Зокиров томонидан мусиқий сайқал берилган.

Рашид Ҳолиқовдан тез кунда янги видеоклип Рашид Ҳолиқовдан тез кунда янги видеоклип

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol