“Сени ўзим бой қиламан” фильмининг премьераси куни маълум бўлди

Сана: 18.04.2016 2491

“Сени ўзим бой қиламан” фильмининг премьераси куни маълум бўлди

Маълумки, режиссёр Санжар Шодиев “Сени ўзим бой қиламан” номли картина устида иш олиб бормоқда. Шоу-бизнес оламини, унинг муҳити, инсонлари ҳақида бўлган мазкур картинани юлдузли кинофильм десак муболаға бўлмайди. Чунки унда кўплаб санъатимиз вакиллари иштирок этишган. Бош ролларни Адиз Ражабов, Абдували Ражабов, Зарина Низомутдинова, Равшан Собиров, Жавоҳир Зокиров, Достон Убайдуллаев, Ўлмас Оллоберганов ва бошқалар ижро этишган. Бугунги кунга келиб, ушбу фильм катта экранларга чиқиш арафасида. Ҳозирданоқ томошабинларга қизиқиш уйғота олган кино асарнинг тақдимоти  25-апрель куни бўлиб ўтади. 26-апрелдан эса юртимиздаги барча кинотеатрларда томоша қилиш имконига эгасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol