"Афруз" гуруҳидан ижодий янгилик

Сана: 15.04.2016 776

Мухлисларнинг севимли ижодкорларидан иборат бўлган “Афруз” гуруҳи айни дамда қизғин ижод билан банд. Улар яқиндагина ўтказилган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивалининг Навоий шаҳрида ўтказилган тадбирларида ҳам иштирок этиб қайтишди. Мухлисларнинг илиқ  муносабати гуруҳ ижодкорларини янада илҳомлантириб юборди. 

"Афруз" гуруҳидан ижодий янгилик "Афруз" гуруҳидан ижодий янгилик

Ҳозирда Шаҳноз билан ҳамкорликда янги тарона яратишмоқда. “Бегонамсан” номли қўшиқ тез кунда радиотўлқинлар узра жаранг сочиши кутилмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Афруз” гуруҳи барча таниш бўлган “Ла ла ла” қўшиғига ишланган видеоклипини ҳам мухлисларга тақдим қилиш  арафасида. Шундай экан, биздан йироқлашманг ва янгиликларни кузатиб боринг.

"Афруз" гуруҳидан ижодий янгилик "Афруз" гуруҳидан ижодий янгилик

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol