“Қирмизи олма” грек хонандаси ижросида тез кунда

Сана: 11.04.2016 5121

“Қирмизи олма” грек хонандаси ижросида тез кунда

Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи Улуғбек Раҳматуллаев ижросидаги “Қирмизи олма” таронаси бутун дунё бўйлаб ўз тингловчиларига эга бўлмоқда. Хабарингиз бор, Улуғбек Раҳматуллаев  бу қўшиқни рус тилида яъни “Яблоко любви”ни куйлаган эди. Бу русий забон мухлисларни ўзига жалб қилиб, ҳаттоки, Россия, Доғистон ва Татаристон мамлакатларидан концерт қўйиш учун таклифлар билдирилмоқда. 

Бироқ, энг қизиғи эса яқиндагина Грециянинг машхур хонандаларидан бири Варсал Улуғбек Раҳматуллаевни ижтимоий тармоқлардан топиб, “Қирмизи олма” қўшиғини унга сотишини, грек тилида шу қўшиқни куйлашини сўради.  Улуғбек Раҳматуллаев эса қўшиқни бемалол куйлаши мумкинлигини ва ҳеч қандай моддий муносабат мумкин эмаслигини айтиб ўтди. Шу билан бирга интернет орқали қўшиқнинг мусиқасини Грецияга юборди. Бундан хурсанд бўлган грек хонандаси Варсал тез орада Улуғбек Раҳматуллаевга видео орқали миннатдорчилик бирдиришини маълум қилган.  Демак, кузатишда давом этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol