Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми

Сана: 10.04.2016 4323

Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми

Ҳалим-ўзбек миллий таомлари ичида ўз ўрнига эга бўлган баҳорий таомлардан бири ҳисобланади. Бу таомни тайёрланиши узоқ вақтни олиш билан бирга катта меҳнатни ҳам талаб қилади. Таом пишириш қийинчиликлари эса ўзбек халқига бегона.

Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми

Бу таомни тайёрлашда айниқса Ҳалимахоним ва уларнинг кўҳликкина қизлари олидига тушадигани йўқ. Бир неча йиллардан буён Ҳалимахоним хонадонига урф бўлиб қолган ҳалим базми бу йил ҳам кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.  Иккита катта қозонга солинган ҳалимни пишириш баҳонасида яқинлар бир жойга жамланишди.

Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми

Эрта тонггача давом этган ҳалим базми дийдорлашув, диллашув учун  яхшигина сабаб бўлди. Файзли ўтган бу кечага нафақат қўни-қўшнилар, шогирдлар, яқинлар,  кавми-қариндошлар, балки, шоу-бизнес оламидаги юлдузлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми

Шукурилло Исроилов, Сардор Мамадалиев, Уммон гуруҳи, Ирода Иралиева, Шаҳзода Муҳаммедова, Муқаддас Саъдуллаева ва бошқа кўплаб ёш ва истеъдодли хонандалар, актёр ва актрисалар ташрифи базмни янада файзли ўтишига сабаб бўлди.

Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми

Базмда Ҳалимахонимнинг дўмбоқ шогирдлари елиб, югуриб хизмат қилишди. Пародия санъати орқали кўпчиликка таниш бўлган Бобуҳам кутилмаган чиқишлари билан барчани лол қолдирди ва барчага юқори кайфият улашди. Бир сўз билан айтганда ҳалим базми жуда файзли ўтди.

Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми

Ўзбегимнинг мана шундай анъаналари-ю урф-одатларига кўз тегмасин. Яхши ният билан уюштирган мана шундай базм эгаси Ҳалимахонимнининг хонадонларидан файз-у барокат аримасин. Уларнинг ижодлари янада гуллаб яшнасин.

Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми

Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми Ҳалимахоним хонадонида ҳалим базми

 

 

                                                                                                     

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol