Жавоҳир Содиқовдан янги тарона “Эсла”

Сана: 10.04.2016 2478

Жавоҳир Содиқовдан янги тарона “Эсла”

Бир нечта қўшиқлари билан халқимиз назарига тушган, ёш бўлсада ўз йўналишини топа олган Жавоҳир Содиқов бугун навбатдаги ижод маҳсулини халқимизга тақдим этмоқда. “Эсла” деб номланган мазкур тарона мухлисларга манзур келиши шубҳасиз. Унинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Жавоҳир Содиқовнинг ўзига тегишли. Унга Ринат Собиров томонидан мусиқий сайқал берилган. Ушбу композицияга видеоклип ҳам суратга олинган бўлиб, режиссёр Толиб Раҳмонов.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тез кунда бу хонанданинг илк альбоми сотувга чиқади. Ҳозирда мазкур альбом устида ижодий жараён кечмоқда. Демак, кузатишда давом этинг ва янгиликларни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol