Хонанда Шаҳзоданинг ижодида нима гап?

Сана: 04.04.2016 1879 қайноқ

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода май ойининг илк кунларида тақдим этиладиган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бориш билан бирга, мухлисларини кутилмаган туҳфалар билан хушнуд қилмоқда.

Хонанда Шаҳзоданинг ижодида нима гап? Хонанда Шаҳзоданинг ижодида нима гап?

29-31 март кунлари  хонанда Қашқадарё вилоятида ўтказилган “Биз буюк юрт фарзандларимиз”  ёшлар фестивалида ўз иштироки билан халқимиз қувончига шерик бўлган бўлса, пойтахтга қайтиши билан, рус тилида ижро этган 3 та:

“Необходим мне”

“Котёнок”

“Разлюбить нельзя”

тароналарини тингловчилар ҳукмига ҳавола қилди.

Хонанда Шаҳзоданинг ижодида нима гап? Хонанда Шаҳзоданинг ижодида нима гап?

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бетакрор Шаҳзоданинг  “Ўзбегим” номли янги мусиқий асари  5-апрель куни юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочади. Хонанда бу композицияга видеоклип тасвирга олдиришга ҳам улгурди. “Benom Media” ижодкорлари билан ҳамкорликда яратилаётган ва айни дамда монтаж ишлари қизғин кечаётган клипнинг суратга тушириш жараёнидан тайёрланган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин. Қўшиқ ва клип ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда тўхталиб ўтамиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol