Нилуфар Усмоновадан муҳаббатга тўла тарона премьераси - "Келақол жоним"

Сана: 01.04.2016 4554 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан муҳаббатга тўла тарона премьераси - "Келақол жоним"

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Нилуфар Усмонова мухлислари учун кутилмаган совғалар тайёрлаб, бирма-бир оммага тақдим этмоқда. Яқиндагина хонанда “Келақол жоним”  номланган янги қўшиғини яратгани ва унга видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юборгани ҳақида маълум қилган эди.

Нилуфар Усмоновадан муҳаббатга тўла тарона премьераси - "Келақол жоним" Нилуфар Усмоновадан муҳаббатга тўла тарона премьераси - "Келақол жоним"

“Келақол жоним” – бу қўшиқ қалби соф севги ва муҳаббатга лиммо-лим бўлган севишганларга, бахтдан сармаст бўлган бахтиёр жуфтликларга бағишланади. Тарона сокин оҳангда куйланган бўлиб, уни тинглаган ҳар бир мухлиснинг юрагини туб-тубига кириб боради. Ўзгача ҳиссиёт қамраб, ҳаёллар оғушида баланд-баландга парвоз этади.  

Нилуфар Усмоновадан муҳаббатга тўла тарона премьераси - "Келақол жоним"

Бу қўшиқ орқали бахтни қадрига етиш, соф туйғуларни асраш, хаётнинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олиб яшаш, севиш ва севилиш бахтини туя билиш кабиларни тингловчиларга етказишни ният қилган хонанда, баҳорий кайфият ва мамнуният ила бугун сайтимиз орқали ушбу композицияни халқимизга тақдим қилмоқда. Мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси хонанданинг волидаси, маҳоратли хонанда, нафақат ўзбек санъатида, балки, қўшни мамлакатларда ҳам шуҳрат қозонган санъаткор Юлдуз Усмонова томонидан ёзилган.

Нилуфар Усмоновадан муҳаббатга тўла тарона премьераси - "Келақол жоним" Нилуфар Усмоновадан муҳаббатга тўла тарона премьераси - "Келақол жоним"

Қўшиқни тинглаган ҳар бир тингловчи буни таронанинг илк оҳангларидаёқ сеза олади. Халқимиз орасида оммалашиши кутилаётган мусиқий асарга юқорида айтиб ўтканимиздек, видеоклип ҳам тасвирга олинмоқда. Бир неча кун олдин видеоклипни трек қисми, куни кеча эса сюжети тасвирга туширилди. Сюжет Жаҳонгир Аҳмедов ғояси асосида ва унинг режиссёрлигида яратилмоқда. Клипмейкер Жаҳонгир Ибрагимов.

Нилуфар Усмоновадан муҳаббатга тўла тарона премьераси - "Келақол жоним" Нилуфар Усмоновадан муҳаббатга тўла тарона премьераси - "Келақол жоним"

Унда бош ролларни маҳоратли актёр Бобур Йўлдошев ҳамда актриса Юлдуз Ражабова ижро этмоқда. Видеоклип тез кунда томошабинларга намойиш этилиши режалаштирилган. Ҳозир эса қўшиқни тингланг ва баҳо беринг. Биздан асло йироқлашманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol