“OAZIS” гуруҳидан илк ижод намунасини қарши олинг

Сана: 31.03.2016 2493

“OAZIS” гуруҳидан илк ижод намунасини қарши олинг

Ўзбек шоу-бизнеси оламида фаолият олиб бораётган гуруҳлар ичида “OAZIS” халқимиз томонидан ўзгача эътибор билан  тилга олинмоқда. Бу гуруҳ ташкил топганига яқинда бир йил бўлишига қарамай, ижодкорлари мухлислар эътиборига тушиб улгурган. Турли тадбирларда, тўй ва маросимларда жонли ижроси, маҳорати ва истеъдоди билан ажралиб турадиган “OAZIS” гуруҳи бугун илк ижод намуналаридан бирини юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали тақдим этди. Тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган “Йиллар” қўшиғининг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Якзон билан ҳамкорликда яратилган. Аранжировкаси устида Жамшид Гаффаров ишлаган.  Композицияга видеоклип суратга олиш режалаштирилган. Айни дамда клипни суратга олиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида кейинги янгиликларимизда тўлиқ маълумот бериб ўтамиз. Ҳозир эса янги мусиқий асарни тингланг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol