Даврон Эргашев янги таронасини тақдим этди

Сана: 25.03.2014 3972 қайноқ

25-март санаси “Ўзбегим Таронаси” радиоси бир эмас, икки нафар меҳмонни кутиб олди. Соат 17:00 да радиостанцияга Даврон Эргашев ташриф буюрди. 

Одатдагидек, 17:20 да “Премьера” лойиҳаси ўтказилади. Айнан мана шу лойиҳада Даврон Эргашевнинг “Бевафо” номли таронаси илк марта жаранг сочди.

Премьерадан аввал эса бу қўшиқнинг яратилиши борасида маълумотлар бериб ўтилди. Аслида Даврон Эргашевга бу қўшиқни куйлашни эстрадамизнинг ёрқин вакилларидан бири Улуғбек Раҳматуллаев маслаҳат берган экан. “Нега?” деган савол пайдо бўлиши табиий албатта. Улуғбек Раҳматуллаев бу таронанинг йўналиши айнан Даврон Эргашевга мос дея ушбу қўшиқни куйлашни тавсия этган экан ва адашмаганлиги премьерада аён бўлди. Сабаби одатдагидек премьерадан сўнг тўғридан-тўғри эфир орқали тингловчилар фикри қабул қилинади.

Эфир телефон рақамига қўнғироқ қилиб тушган тингловчилар қўшиқ уларга жуда ҳам маъқул келганини таъкидлашди. Айниқса мусиқаси кўпчиликка ёққани маълум бўлди.

 

Эндиликда сиз ҳам Даврон Эргашев ижросидаги ушбу янги “Бевафо” номли таронани сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol