Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Сана: 23.03.2016 3329

Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов ўзининг навбатдаги жонли ижродаги концерт дастурини илк кунини тақдим этди. Уч қисмни ўз ичига олган мазкур дастур “Шукрона” қўшиғи билан старт олди. Шундан сўнг барчанинг севимли композициялари бўлган “Сенсиз ҳечам”, “Айрилиқ” ижро этилди. Катта экранда эса клиплари намойиш қилинди. Шундан сўнг кетма-кет  “Азиз ёрим”, “Фарзандларим онаси”, “Ўхшайди-ку” ҳамда “Оқ атиргуллар” дуэтини куйлади.

Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Иккинчи блок эса дилларни ларзага келтирувчи монолог билан бошланди ва “Она” номли таронага уланиб кетди. Бу қўшиқ барча томошабинларни йиғлатди. Хонандага қўшилиб барча мухлисларнинг кўзига ёш тўлди. “Отам” деб номланган қўшиқни куйлаб, хонанда падари бузрукворига таъзим қилиб, гулдаста тутқазди. Янги ижод намуналаридан бўлган “Қўш олма” таронаси концертни давомлади.

Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Шундан сўнг аёллар тўғрисида ўта қизиқарли, ҳаётий монолог ижро этилди. Хонанда мазкур монолигни “Аёли бор” номли қўшиғи билан давом эттирди. Шуҳрат Қаюмов устозлари, ҳамкасбларини ёд этиб, дўсти Муслимбек Йўлдошев сўзи билан яратилган “Хотира” номли қўшиғини ижро этар экан, экранда суратлари намойиш этилган дикторларни кўриб, “Эҳ қандай одам эди?” – дея ўксиб, хафа бўлиб гапиришди. Ҳаттоки, кўзларидаги ёшни ушлаб туролмадилар. Марҳум устоз Ўктам Жобиров, Даврон Зуннунов, Мирзоҳид Раҳимов, Раҳматилла Мирзаев, Абдумўмин Ўтбосаров, Дилдора Қаюмова каби ҳамкасблари номини бирма-бир санаб, уларни ёд этди.

Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

“Муножот”ни куйлаганида эса онахонлар мириқиб рақсга тушишди. Шу билан иккинчи блокка ҳам якун ясалди. Қисқа танаффусда созандалар “Таманно” куйини маромига етказиб чалишди. Концертнинг учинчи қисми янги шўх ва рақсбоп “Йўғ-ей” деб номланган қўшиқ билан бошланди. Тароналар кетма-кетлигидан “Сиз ўшаму?”, “Бу ҳаёт” қўшиқлари жой олди.

Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

“Билдим бугун”, “Кетма ёнимдан тароналари эса барчага яхши кайфият улашди. “Бир диктор” деб номланган композиция концертга якун ясади. Жонли ижродаги мазкур концерт кўнгилдагидек ўтди. Ташриф буюрган ҳар бир меҳмон дастурдан мамнун бўлиб манзиллари томон ошиқар экан, бир-бирлари билан ўзаро концерт ҳақида илиқ фикрлар билдириб, хонандага омад тилашди. 

Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури ҳақида батафсил

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol