Либослар бўйича дизайнерлар ўртасида танлов эълон қилинди

Сана: 23.03.2016 1054

“Latienda” Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сифатли текстиль маҳсулотларини сотувчи тўлиқ функцияли интернет-дўкони барча ёш ва иқтидорли либослар дизайнерлари ўртасида танлов эълон қилди. Мазкур танлов ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш,  ишлаб чиқариш учун йўл топишда кўмаклашиш, юртимизда уларни шакллантириш, замонавий сифатли либосларни ишлаб чиқаришда ёрдам беради.

Либослар бўйича дизайнерлар ўртасида танлов эълон қилинди

 

Танлов икки босқичда бўлиб ўтади. Танловда иштирок этишни истаганлар аёллар ва болалар ҳамда еркаклар учун “сasual” стилидаги либослар эскизларини танлов ташкилотчиларининг электрон манзилига юбориши керак.

Эскизлар сифатли ва тўлиқ рўйҳатга олиш талабларига жавоб бериши шарт. Ҳар бир фотосуратнинг ҳажми 1МБ дан кам бўлмаслиги, шунингдек, коллекциядан жой олган суратлар сони 5 тадан кам ва 20 тадан кўп бўлмаслиги лозим. Энг асосийси қайта боғланиш учун контакт маълумотларини ёзиб қолдириш керак бўлади.

Эскизлар лойиҳанинг Latienda.uz номли расмий сайтига жойланади ва сайт меҳмонлари ўзининг севимли иши учун овоз беради. Энг кўп овоз тўплаган энг яхши 5 та дизайн иши TOP-5 лик учун танланади ва финал босқичига юборилади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳам эскизларни қабул қилиш муддати тугаганидан сўнг дизайнерлар иши кўриб чиқилади ва  яна 5 та дизайнер танлаб олинади. Шундай экан, Latienda.uz порталида етарлича овоз тўпламаган муаллифлар учун бу яна бир имконият бўлиши табиий.

Ҳаммаси бўлиб, танловнинг финал босқичида  10 та иштирокчи қатнашади ва уларнинг рўйҳати сайтда эълон қилинади.

Финал иштирокчилари бу босқичда  ўз ишидан бирини  (Аёллар либоси) тикиши зарур. Ташкилотчилар эса либосни яратиш учун мато ва аксессуарлар билан таъминлашади.

Финалчилар ҳақида қисқа фильм намойиш этилади. Бунда иштирокчилар ўзи ва ишлари ҳақида гапириб беради.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари  тайёрланган ишларни ўрганиб чиқади ва танлов ғолибини ошкор этади. Шунингдек, ғолибларни аниқлашда тадбир иштирокчиларининг ҳам фикрлари ҳисобга олинади. Ғолиблар қимматли совғалар билан тақдирланади.

Танлов босқичлари:

20.03.2016-25.04.2016  Иштирокчиларнинг эскизларини қабул қилиш

26.04.2016-27.04.2016 Финалчиларни танлаш

28.04.2016 Финалчилар рўйҳатини эълон қилиш ва сайтга жойлаш

29.04.2016  Мато ва аксессуарларни танлаш

29.04.2016-13.05.2016  Либос тикиш ва тайёрлаш учун вақт

14.05.2016  Финал. Натижаларни сарҳисоб қилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими

 

Ҳакамлар ҳайъати:

ЛОЛА ЮЛДАШЕВА (Хонанда, актриса, Cherry брендининг асосчиларидан бири)

ВЛАД ЗАМАНОВ (Дизайнер, декоратор Espace)

ЗУХРА ХУДОЙКУЛОВА (Moel Bosh асосчиси)

УМИДА ИСМАИЛОВА (Рассом - Модельер)

AZUCAR MORENO (Дизайнер)

ТИМУР ТАШКЕНБАЕВ (Либослар дизайнер)

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol