Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Сана: 22.03.2016 4405 қайноқ

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Санъатимизнинг порлоқ юлдузи Муниса Ризаева ўзининг навбатдаги “Юрак” номли альбомининг тақдимотини ўтказди. Мазкур тақдимотда хонанданинг ашаддий мухлислари, яқинлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Тадбирни бошловчи Даврон Кабулов олиб борди. Тақдимот бошида Муниса  Ризаева мазкур альбом ҳақида сўзлаб берди:

- 24 та қўшиғимдан иборат бўлган бу альбом менинг 3-альбомим бўлиб, уни “Юрак” деб номладик. Унда бир қатор мухлислар севган қўшиқлар жой олган. Шунингдек, ўз муаллифлигимдаги 4 та композиция ҳам бу альбомдан муносиб ўрин олди. Шунингдек, “Ватан” ҳақидаги қўшиғим ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Қолаверса саундтреклар ва дуэт тароналар ҳам бор.

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Шундан сўнг, Даврон Кабулов мухлислар ўртасида кичик танлов эълон қилди. Унга кўра икки мухлис хонанданинг суратини чизиш керак эди. Бу вақт оралиғида эса Муниса Ризаева кутилмаган туҳфасини мухлисларга тақдим этди. Яъни жонли ижрода қўшиқ куйлаб берди.

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Ўз созандалари билан ташриф буюрган хонанда “Мен билан бирга ўтказилган учрашувларда доимо жонли куйлаб беринг  деб сўрашади. Мана бугун мен сизлар учун жонли куйлайман” –дея бир жуфт қўшиқ куйлади. Бу қисқа фурсатда мухлислар суратларни чизиб бўлишди ва ғолиблар аниқланиб, уларга эсталик совғалари тақдим этилди.

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Ана ундан сўнг аъло кайфиятда бўлган барча тадбир иштирокларини хонанда рақсга чорлади ва кетма-кет шўх қўшиқларини ижро этиб берди. Ҳар доимги ўтказиладиган альбом тақдимотига ўзгача ўзгартиришлар киритиб, мухлисларни зериктирмаган ва уларга қувонч улашган хонанданинг мазкур тадбири ҳақиқатдан ҳам аъло даражада якунланди.

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

“Юрак” номли мазкур альбом 24 та қўшиқдан иборат бўлиб, сиз уни юртимизда жойлашган савдо марказларидан ҳарид қилишингиз мумкин.

 

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

Муниса Ризаевадан навбатдаги альбом тақдимоти

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol