PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Ботир Яминов ижодда тинимсиз меҳнат қилмоқда

Сана: 25.03.2014 1128

“Ёдимдасан ҳамон” таронаси орқали кўпчилик тилига тушган Ботир Яминов мазкур қўшиғининг янги вариантини тақдим этишга шай. Ёш ва умидли ҳонанда тингловчилар учун ушбу таронанинг акустик вариантини тайёр ҳолатга келтирди. 

Яқин кунларда тинглаш имкониятига эга бўласиз. Бундан ташқари, Ботир Яминов янги “Гулим” номли таронасини ҳам тақдим этиш арафасида. Мазкур тарона матни халқимизнинг севимли шоири марҳум Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб. Яхши биламизки, Муҳаммад Юсуф қалами ўткир шоирлардан бири эди. Демакки, ушбу таронанинг ҳам омадли чиқишига асос бўлувчи асосий сабаблардан бири ана шу. Мусиқа ғояси Шерали Файзуллаевга, аранжировкаси эса Аҳмад Хожиматовга тегишли. Таронага монанд клип ҳам суратга олиш режалаштирилган экан. Янги тарона албатта биринчилардан бўлиб "Ўзбегим Таронаси" радиоси "Премьера" лойиҳасида жаранг сочади. Шундай экан, ФМ 101.00 тўлқинини ва сайтимизни мунтазам кузатишда давом этинг. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol